15.08.2021

#ЭЪЛОН АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

 

"Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2021-2022 ўқув йили қабули учун кириш имтиҳонлари 2021 йилнинг 18 август куни кечки соат 19:00 дан 22:00 га қадар Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Байналминал кўчаси 18-уйда жойлашган. Футбол академияси қошидаги “Хоразм” спорт мажмуаси 1-секторда бўлиб ўтади. Абитурентлар имтиҳондан 2 соат олдин келиб туришлари шарт.  


Имтиҳон рухсатномасини олиш учун qabul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" банди орқали аризангиз ойнасига киришингиз ҳамда "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали юклаб олишингиз мумкин.

Абитуриентларнинг рухсатнома олиш тартиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларига кириш РУХСАТНОМАСИни Диний идоранинг qabul.muslim.uz сайти ва  @qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали юклаб олишлари мумкин. Бунинг учун абитуриент паспорт серияси ва рақамини тегишли жойга ёзади ва рухсатномани олади.
Мадрасаларга Абитуриентлар тест синовларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва рухсатнома билан келишлари талаб этилади. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди.

Эслатма: Имтиҳон рухсатномасини олиш учун qabul.muslim.uz сайтидаги "Ariza holatini tekshirish" банди орқали аризангиз ойнасига киришингиз ҳамда "Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish" тугмаси орқали юклаб олишингиз мумкин.
@qabulmuslimuz_bot ёки @qabulmuslimuz2_bot телеграм ботлари орқали эса паспорт серияси ва рақами ёзилади ва юклаб олинади

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar