ПАНДНОМА
Умрни ғанимат бил, бу дунё фоний,
Ҳайрли амаллар қил, мақсад қўй олий.
Яратганни зикр ет, риёдан ҳолий,
Солиҳлар суҳбатида бўл доим сомий.
Тилингни намлагин фақат зикр-ла,
Бефойда машғул етма аҳли куфр-ла.
Қалбингнинг ойнасин нур ила артиб,
Сарф етгил вақтингни езгу фикр-ла.
Нафс гуноҳ-маъсиятга чорлаган ҳар пайт,
"Ей нафс, Басир зотдан қўрқсанг-чи" деб айт.
Неъматлар ичра ҳар вақт баҳраманд бўлиб,
Ношукрлик қилма, маъсиятдан қайт.
Бу қисқа сафарда бўлдинг мусофир,
Бир хил қил доимо ботин-у зоҳир.
Бу ёъл довонларин соғ ошиб ўтсанг,
Иншаа Аллоҳ ҳайрли бўлгайдир охир.
Кундузни кеча дема, кечани кундуз,
Зулматда нур топгин иймон нуридин.
Илм дарёсида солиҳлардек суз,
Шундай бўлиш даркор ҳар бир Аҳли дин.
АҲЛИДДИН ШАҲАНДИЙ
Фахриддин Ар-розий ислом билим юрти 2-босқич талабаси Аҳлиддин Кромиддинов.
Izohlar