Нима учун Эйнштейндан кейин яна Эйнштейнлар чиқмаяпти.
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.
2012 йил май ойида давлат томонидан мажбурий тарзда барча ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини 2+2 деб номланган бир ойлик малака ошириш курсларида максимал мощность билан ўқитилди. Шу даврда Урганч ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида иқтисодий фанлардан дарс берардим. Мен ҳам малака оширишда ҳамма ўқитувчилар қатори қатнашдим. Малака ошириш Урганч Давлат Университети бош биноси катта залларида 120-150 нафар ўқитувчига бўлиб турди. Ўшанда бир дарсда Урганч давлат университетидан домламиз шундай савол билан мурожаат қилиб қолди яъни Нима учун ҳозир Эйнштейнлар чиқмаяпти?, деганда тахминан 150 нафар тингловчи томонидан 150 хил фикр билдирилган эди. Бунга ўхшаш саволлар ва гаплар телевидения орқали ҳам бир неча маротабалаб гапирилган.
Ҳўш ҳақиқатдан ҳам бир вақтлар Имом Бухорий, Имом Термизий, Аз-Замаҳшарий, Мотуридий, Марғиноний, Ғиждивоний, Ал.Хоразмий, Ал.Беруний, Ибн Сино каби катта олимлар кўплаб етишиб чиққан. Буларни ҳозир исмлари билан ёзаман десак охирига етолмаймиз. Савол шундан иборатки: Нима учун ҳозирги вақтда бундай катта олимлар жуда кам?, Бунинг асосий сабаби шундан иборатки собиқ иттифоқ даврида ҳалқимизнинг диндан узоқлаштирилганидир ва диний ва дунёвий илимларнинг бир биридан ажратилганидир. Яъни диндан узоқлашиш натижасида, ҳозирги кунимизда динни яхши тушунмаслик, динни эски замон деб билиш натижасида қизларнинг кўча-куйларда ҳаёсизларча бемалол очиқ-сочиқ, тор кийинишлари ва ўша аёл-қизларнинг оталари ва ака-укаларининг бундай ижтимоий иллатларга бепарволарча муносабатда бўлаётганларидир.
Бундай бепарволик нафақат ҳозирги жамиятни балки келажакдаги миллатни ҳам бузишга кучи етадиган сабабдир. Миллат ёшлари ватанни ҳимоя қилиш фақат куч билан эмас, балки кучни ишлатиш учун ҳам ақл керак бўлади. Миллат ёшлари илимли бўлишлари учун албатта зеҳнт ўткир бўлмоғи лозим. Уламолар зеҳинни ўлдирувчи сабаблардан бириси сифатида очиқ- сочиқ аёлларга қараш ва порнографик материалларни тамоша қилиш деганлар. Ривоятга кўра илми ва тақвоси, балки ўткир хотираси билан машҳур бўлган Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ барча нарсаларни шу қадар мустаҳкам ва яхши эслаб қолган эканки, имом учун дарсни ёдлашга уни бир бора ўқиб чиқиш кифоя қилган экан. Лекин бир сафар бир бора ўқигани ёдида қолмабди. У бу ҳақида устозидан сўраганида устози унга бунинг сабаби бирор гуноҳ қилиб қўйган бўлиши мумкинлигини айтибди. Имом Шофеъий ўйлаб кўриб, яқинда бир номахрам аёлнинг оёғининг бир қисмини кўрганини эслабди. Холис тавба қилгач, унга аввалги хотираси қайтган экан. Энди ўйлаб кўринг деймизми, аслида йиғлаш керак, кўчага чиққан ўспирин болани қанча оёқга кўзи тушганини биларсизлар!
Шунинг учун аввало ота-оналар! Ёшларимизни фарзандларимизни илм олишини истасак, аввало уларни гуноҳдан сақланишга ўргатишимиз, аёл-қизларга қарамасликни тушунтириб билишимиз шарт бўлади. Бундан ташқари ёши улуғ инсонлар ва эркаклар жон дилдан ғайрат кўрсатиб, аёл-қизларимизни кўчаларда, бозорларда ўзларини кўз-кўз қилиб юришларини тезлик билан албатта яхши гап билан тушунтириб йиғиштириб олишимиз ҳам шарт бўлади. Чунки бу кўчаларда, бозорларда ва эркакларнинг кўз олдиларида очиқ-сочиқ, тор кийимларда юрган аёл-қизларимиз нафақат ўзларини гуноҳга ботиришяпти балки уларга кўзлари тушадиган ҳар бир эркакни ҳам гуноҳкор қилиб ҳам хотирасини сустлашишига, зеҳнини йўқолишига сабабчи бўлишаётганликллари учун бизнинг диёрларимиз катта олимлар чиқмаяпти. Бунинг исботи сифатида юқорида номлари зикр қилинган олимларни ҳаётларини ўрганиб кўринг, уларнинг оналари фарзандларини уларга ҳомиладорликларидан тарбияни яхши қилиб, уларга қуръон ўқиб юришган, туғилганларидан кейин фарзандларини таҳорат билан қуръон ўқиб эмизишган. Хатто Жалолиддин Мангуберди 2 ёшида Бақара сурасини ёдлаб олган, бунинг сабаби онаси яъни Хоразмшоҳниннг аёли унга ҳомиладорлик вақтидан Бақара сурасини кўп тиловат қилган экан.
Бугунги кунда очиқ-сочиқ юрган ўша аёл-қизлар кўчаларда, номаҳрамлар олдида кийган калта, тор ва юпка либоси:
1. Уни Аллоҳдан узоқлаштиришини;
2. Унинг қадрини туширишини билганида;
3. Унинг аёллик тароватини кетказишини;
4. Унинг файзини ва нурини суғуриб олишини;
5. Шу кийими билан ўзи ҳам гуноҳкор бўлиб, қанчадан-қанча инсонларнинг гуноҳкор ва касал (жинсий заиф, простата касаллиги) бўлишига сабабчи бўлишини;
6. Уни кўрган талабаларнинг хотираси сусайиб, илмда тараққий этолмай қолишини;
7. Ўзига диндош бўлган мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик қилаётганини;
8. Қалбини қорайтиришини;
9. Ризқидан, уйидан барака кетишини;
10.Момоси у каби кийинмагинини;
11. Фарзандларининг тарбияси нўноқ бўлишини;
12. Охиратдаги оғир хисоб-китобни;
13. Бу дунё фоний, беш кунлик эканини, шу беш кунлик, вақтинчалик дунёда нотўғри кийингани учун абадий охират диёрида оғир азобларга дучор бўлишини;
14. Дўзах оловини у нон ёпаётган тандиридаги оловдан даҳшатлироқ эканини;
15. Агар эс-ҳушини йиғиб, бу дунёда Аллоҳ буюрганидек кийинса, абадий охират диёрида роҳат-фароғатга эришишини билганида:
16. Ўша аёлнинг эри, ака-укалари ва отаси ҳамиятсиз кимсалар бўлмаганида эди.
ЎША АЁЛ АЛЛОҲ БУЮРГАНИДЕК, МИЛЛАТИМИЗГА МОС РАВИШДА КИЙИНГАН БЎЛАРДИ!
Раҳматулла Машарипов
Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ АРМ мудири
Izohlar