04.03.2022

Исломни қабул қилган Француз шоирининг ислом ҳақидаги фикрлари

     Машҳурлар пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ва Ислом ҳақида  Роже Гароди, (Roger Garaudy) француз ёзувчиси:    “Исломнинг асосида билим ва тафаккур ётади. Ислом инсонни мукаммал яралмиш деб билиб, уни юқори мавқега қўяди. Ислом  кишига бошқанинг мулкига тажовуз қилмаган ҳолда, ўз меҳнатини қадрлашга  ва ўзаро уйғунликда яшашни таълим беради. Ислом адолатсизлик ва нотенгликка барҳам беради. Агар марксизм ва капитализм инсонни меҳнатидан фойдаланиб, уни эксплуатация қилса, Ислом эса аксинча унинг мартабасини кўтаради.  Шунингдек, у раҳбарлар бўлсин ёки уларнинг қўл остидагилари, барчага бир хилда татбиқ этилади. Чунки ҳаммамиз Аллоҳнинг олдида тенгдирмиз”.  
    Роже Гароди, (Roger Garaudy 1913-2012)- француз ёзувчиси, файласуф ва сиёсий арбоб. «L’Humanite» газетаси муҳаррири бўлган.  
    Ёзувчининг қаламига мансуб китоблар дунёнинг 40дан ортиқ тилларига таржима қилинган, шунингдек, 70 га яқин асарлар муаллифидир. У 1982 йилда Исломни қабул қилган.
«Алҳамдулиллаҳ, мен Исломни мусулмонларни танишдан аввал танидим»,-деган эди у.

Интернет саҳифасидан олинди

Izoh qoldirish

Izohlar