10.03.2022
Донишманддан 12 насиҳат
Суриялик олим Aҳмад Шариф Наасаннинг сўзларига кўра, бир киши донишмандан: "Одамларнинг энг ажаблантирадиган жиҳати нимада?", деб сўради.
Унга жавобан донишманд бундай жавоб берди:
- Одамлар болаликдан зерикишади, улғайишга шошилишади, сўнгра болаликка қайтишни исташади.
- Улар бойликни тўплаш учун ўз соғлиқларини йўқотишади, сўнгра бу бойликни соғлиқни тиклаш учун сарфлашади.
- Улар ўзларининг келажагини ташвиш ва хавотир билан ўйлашади ва ҳозирги кунни унутишади. Оқибатда, улар на ҳозир ва на келажакда яшайдилар.
- Улар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшашади, лекин бу дунёни ҳеч қачон яшамагандек тарк этишади.
Шунда ҳалиги киши донишмандан: "Одамлар қандай ҳаёт сабоқларини ўрганишлари керак?" деб яна сўради.
Донишманд жавоб берди:
- Ҳеч кимни ўзларини севишига қодир қилолмасликни ва улар қила оладиган нарса ўзларини бошқалар севишига қодирлигини айтинг.
- Ўзларини бошқалар билан таққосламасликни ўрганишсин.
- Ўзгаларни хурсанд қилишни ва кечиримли бўлишни амалда қўллашни ўрганишсин.
- Бир неча дақиқада улар севганларига чуқур жароҳатлар етказишини, аммо кейинчалик уларни даволаш учун кўп йиллар кетишини уларга хабар беринг.
- Уларга яна айтингки, энг бой киши жуда кўп мулкка эгалик қиладиган киши эмас, балки озгина нарсага эга бўлган қаноатли кишидир.
- Уларни чуқур севадиган, аммо ҳис-туйғуларини қандай ифода этишини билмайдиган одамлар борлигини уларга айтинг.
- Иккаласи бир хил нарсани ўйлаши мумкинлигини, аммо уни ҳар хил кўринишда кўришлари мумкинлигини уларга айтинг.
- Улардан бири бошқасини кечира олмаслигини, шу вақтнинг ўзида унинг ўзи ҳам бошқаларнинг кечиримига муҳтожлигини билдиринг.
Интернет материаллари асосида
Халқаро алоқалар бўлими ходими
И.Аҳмедов тайёрлади
Izohlar