
Шукур Аллоҳ ва унинг росули чақирган ишдир!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Шукроналик деса, ижтимоий тармоқларда фитначилар инсонларни фитна ва нолишга даъват қилишади, шукрга чақирган аҳли илмларимизни сарой мулласи деб уларни обрўларини тўкишга ҳаракат қилишмоқда. аслида шукроналикга тарғиб бу Аллоҳ ва унинг росули тамонидан бутун инсониятга чақирувдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда тўқсондан ортиқ жойда шукр қилишга чақиради:
( فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ )
البقرة (152) Al-Baqara
Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.
( يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ )
البقرة (172) Al-Baqara
Эй иймон келтирганлар! Сизларга ризқ қилиб берганимиз пок нарсалардан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унга ибодат қиладиган бўлсаларингиз.
( وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَن تَمُوتَ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ كِتَابًا مُّؤَجَّلًا ۗ وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الْآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا ۚ وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ )
آل عمران (145) Aal-Imran
Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Бу ёзилган ажалдир. Ким бу дунёнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ким охиратнинг савобини хоҳласа, унга ўшандан берамиз. Ва шукр қилувчиларни мукофотлаймиз.
( وَكَذَٰلِكَ فَتَنَّا بَعْضَهُم بِبَعْضٍ لِّيَقُولُوا أَهَٰؤُلَاءِ مَنَّ اللَّهُ عَلَيْهِم مِّن بَيْنِنَا ۗ أَلَيْسَ اللَّهُ بِأَعْلَمَ بِالشَّاكِرِينَ )
الأنعام (53) Al-An'aam
«Орамиздан Аллоҳ неъмат берганлар шуларми?» дейишлари учун шундай қилиб, баъзиларини баъзилари ила синадик. Аллоҳнинг Ўзи шукр қилувчиларни яхши билгувчи эмасми? (Демак, бойларнинг бой, камбағалларнинг камбағал бўлиши синов экан. Синов бўлганда ҳам, бирларини бошқалари билан синаш экан. Бой шукр қиладими, йўқми–синалади. Камбағал ҳам сабр қиладими, йўқми–синалади. Айниқса, бойлар кўпроқ синалади.)
Катода (р.а.)ривоятқилинган ҳадиси шарифда. Пайгамбаримиз (с.а.в.)айтдилар: Тўрт нарса кимга берилган булса, дунё ва охират яхшилиги берилибди:
1.Зикр қилувчи тил
2.Шукур қилувчи қалб
3.Сабрли бадан
4.Мўмина солиҳа хотин
Айтишларича Довуд (а.с.) нингдуоларидан бири бундай булган экан: Эй парвардигоро,мен сендан тўрт нарсани сурайман ва тўрт нарсадан паноҳ тилайман.Сурайдиганларим:Зикр қилувчи тил,шукр этувчи калб,сабрли бадан ва дунёю охиратимга ёрдам берадиган солиҳа хотин. Аммо,менга хужайинлик қиладиган фарзанддан,сочим оқаришини бошламасдан оқ туширадиган хотиндан, менга азоб берадиган молдан ва менинг яхшилигимни яширадиган, ёмонлигимни ошкор қиладиган қушнидан паноҳ тилайман.
Муовия ибн Абу Суфён(р.а.) данривоят қилинишича, у киши суҳбатдошларидан: Сизлар учун дунёнинг яхшилиги нимада-?деб сўради.Уларнинг хар бири фикрини айтишди.
Шунда Муовия деди: Офият киши учун уч нарсадир:
Бошпана бўларлик уй
Қониқтирарлик яшаш шароит
Рози киладиган хотин
Сўз ўрнида ҳар биримиз ўзимизга савол бериб кўрайлак:
Шукр қиладиган неъматларимиз кўпми ёки оз?
Уламолар айтадики инсон дунёда ўзидан юқорига эмас пастга қараб яшамоғи даркор.
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти
4- босқич талабаси Маидинхонов Саидмуҳммад