03.03.2023

АҚИДАДА АДАШМАЙЛИК

Ислом дини хамиша эзгуликни тарғиб қиладиган, динии ниқоб қилиб турли гаразли мақсадларни амалга оширувчи гурухларнинг ниятларини қоралайдиган дин хисобланади. Буҳақда  Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз ҳадисларида марҳамат қилиб «Ҳақиқий мусулмон қўлидан ҳам, тилидан ҳамўзгаларга озор бермаган кишидир" дедилар.

Ўзбек халки суннийликнинг мўътадил мазҳаби ханафийликнинг багрикенглиги билан сиёсий-иқтисодий ва илмий маданий ҳамда маьнавий юксалишга кулай шароитлар яратиб келган. Ханафийлик ўзтарихий тараққиётининг барча боскичларида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. У мусулмонлар орасидаги ҳар қандай фирқачиликка карши бўлиб, кавмнинг диний эътикод белгилари бўйича гуруҳларга бўлиниш ғоясини хечкачон тан олмаган.

Акида исломнинг асоси бўлгани учун ҳам уни бузишга ҳаракатлар хар доим бўлиб келган.  Хусусан катта саҳобийларнинг вақтларидаёқ ақидавий баҳслар олиб боришга мажбур бўлинган эди. Тобеинлар даврига келиб ҳолат янада жиддийлашди. Чунки бу пайтда муътазилий, кадарий, хорижий каби кўплаб бузук акидадаги тоифалар тарқалиб бўлган эди. Бундан ташқари динбузарлар ва диндан ўз мақсадида фойдаланишни максад килганлар ҳам кўпайгандан кўпайган эди. Ана шундай огир пайтларда соф ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар ўз вазифаларини муносиб бажардилар. Улар Аҳли сунна вал жамоа ақидасини муносиб ҳимоячилари булиб, бу йулда жуда машаққатли ишларни бажардилар. Бу борада имом Ашъарий ва имом Мотуридийларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Маълумки, дин мустаҳкам акида устига курилмас экан, унинг натижаси залолат, адашишдан бошка нарса булмайди. Зеро, буюк бобомиз Сўфий Оллоёр: Акида билмаган шайтона элдир,

 

Агар минг йил амал деб килса, елдир, деб таъкидлаганлар.

Бугун дунё саҳнасида "Ислом" динини никоб килиб олган манфур, пасткаш кимсалар ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳар қандай йўл ва услублардан фойдаланмокдалар. Уларнинг асл мақсадлари анъанавий ислом ривожига ҳисса қўшиш эмас, балки инсонларга ислом динини ёмон кўрсатиш билан бир қаторда анъанавий бўлган шариат аҳкомларига ўзларининг бузуқ ақидаларини тиқиштириб, ҳақиқий ислом таьлимотидан узоклаштиришдир. Шунингдек, мазкур бузуқ, ақидалари билан инсонлар орасида турли фитна фасодлар ва нотинчликлар келтириб чиқариб ҳокимиятга интилиш каби мақсадларни илгари сурадилар. Чунки улар томонидан амалга оширилаётган ишларга бир назар ташлаган киши уларнинг ишлари умуман исломга ёт эканлигини фаҳмламай қўймайди. Албатта, улар килаётган ишларини исломга нисбат бериб, ўзларини оклаш максадида Куръони каримдан ёки ҳадиси шариф ва суннати Набавиядан ўзларича далиллар келтиришади. Бу далилларни ҳали исломдан тўлиқ хабари бўлмаган ёки кенгроқ тушунчага эга бўлмаган кимсалар "тўғри" эканлигига шак шубҳа ҳам килмайдилар! Аслида улар келтираётган оят ва ҳадисларнинг сабаби нузули ( яьни пайгамбар алайҳиссаломга бирор бир оят ваҳий қилинганда (туширилганда) тушиш сабаби бўлган) улар эса асл максад ва сабабларни четга суриб ўзларининг фикрларини келтиришади. Натижада, ҳали гўр исломдан яхши хабари бўлмаган ёшлар бундай оқимлар таъсирига тушиб, ўзи ва ўзгаларни адаштириб нотугри йулдан кетиб коладилар. Шу билан иш тугамайди, тинчгина яшаб турган она заминига хоин ва манкурт кимсаларга айланиб коладилар. Бузуқ ақидаларга таргиб килаётган кимсаларнинг асл максадлари шу бўлиб, энди улар бундайин манкуртлаштирилган кимсаларга хар кандай буйруқлар бериб уларни осонгина бошқаришлари мумкин бўлади. Бу дегани улар дунёнинг ҳоҳлаган бурчагида гаразли мақсадларини амалга ошириш учун таёргарлик кўрди, дегани. Бугун дунёда бўлаётган конли тўқнашувларнинг асосий сабабчилари қандай ном билан чиқмасин, бузук акидаларга суянган кимсаларнинг ишидир. Демак, сизу биз, ниҳоятда сергак булишимиз, фарзандларимизни таълим тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, ynapra ахли сунна вал жамоа эътиқодидан бошқа, ҳар қандай ақидалар, бузғунчи ғоялар эканлигини тушунтириб, динимиз анъанавийлигини йўқотмаслигимиз лозим бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, "Аҳли суннат вал жамоат эътиқодининг софлиги, мутадиллиги ва бошқа динлар билан ҳам муносабатида бағрикенглиги, хаётий эхтиёжлар билан ҳамнафаслиги, тирикчилик ва тараққиёт заруратини чукур идрок этиш бўлиб, Ўзбекистоннинг бугунги демократик тараққиёти йўлига ҳам ҳамоҳангдир.

 

Aллox таолога шукрлар айтамизки, бугунги кунда мусулмончилигимизни, эътиқодимизни соглом килишга, уни мукаммал ўрганишга имкониятлар мавжуд. Мана республикамизда олий ва ўрта ислом билим юртлари, икки мингдан ортик масжидлар фаолият кўрсатиб турибди. Билмаганларимизни мўътабар, ҳурматли уламоларимизнинг таълиф этган китобларидан ўқиб, имом-хатиблардан сўраб ўрганишимиз даркор. Уларнинг сўзларига доим кулок тутишимиз ва ҳурматларини жойига куйишимиз лозим. Барчамиз ниятимизни пок қилиб, ватанимиз, динимиз ва халқимизга манфаати тегадиган мусулмонлар бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таоло барчамизни Фиркаланишдан сақлаб, "ахли суннат вал-жамоат" да собитқадам килсин!

 

 

Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таьлим муассасаси 

мудир ўринбосари У.Рахимов 

 

 

 

Izoh qoldirish

Izohlar