06.03.2023

ГЛОБАЛ ТАҲДИДЛАР

Бугунги кунимизда мобил телефонлар ва интернет ҳаётимизга шундай кириб келдики уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Шу билан биргаликда интернетда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлар ҳам ривожланди. Кўпчилигимиз бу тармоқлардан фойдаланамиз бу жуда яхши албатта, лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз керак. Чунки, айнан мана шундай тармоқлар орқали оилалар бузилиб кетяпти, ёшларимизнинг тарбияси бузиляпти ва энг ачинарлиси бузуқ ниятли ғаламис кимсалар бу тармоқларни қармоққа айлантирмоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда бўлаётган мулоқотлар аслида виртуал бўлсада, маълум одоб чегараси, худудидан чиқиб кетмаслиги керак. Жуда кўп одамлар виртуал мулоқот деб, ҳақиқий воқеъликдан воз кечмоқдалар. Аксар ҳолатларда ижтимоий тармоқлар одамларни ишдан чалғитмоқда, оила тинчлигини бузмоқда.
Улар бу ишга шу даражада берилиб кетганидан дўстлари, ҳатто оилаларидан ҳам воз кечиш ҳолатлари нодир бўлмай қолди. Бугун ер юзида миллион-миллион одам виртуал ҳаёт билан бўлиб ҳақиқий ҳаётни унутиб қўймоқдалар.
Ижтимоий тармоқларда кўп ўтирадиган одамларнинг иммунитет тизими зарарланмокда.
Ҳаттоки компютер олдида кеча кундуз ўтириб тўсатдан вафот этганлар ҳам бор.
Интернетдан туғри ёки нотўғри мақсадда фойдаланиш мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз.Кейинги йилларда бузғунчиликни тарғиб этувчи сайтлар сезирарли даражада кўпайди.Бундан ўн йил олдин ўзбек тилидаги бундай сайтлар сони 20 тани ташкил қилган бўлса бугун бундай сайтлар сони 7000 тадан ортиб кетди.Бунинг натижасида айримлар турли сайтларга билиб билмай кириб ўз этиқодларига зарар етказмоқдалар.
Қуръони Каримда бундай инсонларнинг этиқодини ва дунёларини бузмоқчи бўлган кимсалар хақида шундай дейилган:Ва ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир.улар албатта зиён кўргувчилардир.
Маълумотларга кура Интернетдан фойдаланувчиларнинг 73% фоизи доимий фаол булса 84%фоизи 25-45ёшгача булган шахслардир.
Интернетдаги 86% ахборот инсоннинг онги ва жисмига заррли бўлиб ундан
Экстемистик рухдаги-23%
Ўз жонига қасд қилиш-12%
Беҳаёлик-30%
Миллатлараро низо чиқариш-10%
Шафқатсизлик ва зўравонлик-11%
Ижобий ва фойдали маълумотлар эса атиги -14% ташкил қилар экан.
Қуръони Каримнинг Анъом сураси 151оятида: “Фаҳш ишларнинг ошкорасига хам махфисига хам яқинлашманг.” дейилган.
«Ал қоида»террорчилик ташкилоти бугун ўзининг сафини кенгайтириш учун тарғибот ишларининг 99% ни интернет орқали амлга оширмоқда.
Ижтимоий «Фейзбук», «Однокласники», «Тветтир», тармоқларда ҳам купинча ёшлар фойдаланаётганлиги сабабдан бузғунчи кучлар ўз мақсадлари йўлида тарғибот олиб боришмоқда.

АМИРОВ Отабек
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси
#Талабалар

Izoh qoldirish

Izohlar