
Шайх Албоний Ҳадисларни саҳиҳ ёки заиф дейишга ҳақлими?
من الجرائم أن تجد حديثا عن سيدنا رسول الله يصححه الشيخ الألبانى أو يضعفه لأن التضعيف والتصحيح مهمة الحفاظ وكبار المحدثين وهو أصلا ليس محدثا كما يزعم البعض.
وكيف يكون محدثا وهو لم يمر بمرتبة الراوى ولم يجالس المحدثين وليس مسندا ولا راويا ويجب أن تتوافر فيه كل هذه الشروط وغيرها وإلا كل من قرأ فى كتب الحديث صار محدثا كما فعل الألبانى فإن مؤهله الوحيد القراءة!
وترتب على ذلك أنه خالف إجماع الأمة أكثر من مرة وجعل الحديث الضعيف بمرتبت الحديث الموضوع ويرى الإكتفاء بالحديث عن الفقه
ماذا ترك للحفاظ كالإمام النووى والإمام بن حجر العسقلانى وغيرهما إن صحح أو ضعف هو!
وكيف يخرج الإمام البخارى حديثا فى صحيحه ويحكم عليه الألبانى بالضعف أو بالصحة يعنى لو ضعف الألبانى حديثا فى البخارى يكون الحديث ضعيفا ولو صححه يكون صحيحا!
حتى الشيخ ابن عثيمين قال "الألبانى دائما كان يصحح الضعيف ويضعف الصحيح"
وجاء في مجموع فتاوى للشيخ محمد بن إبراهيم آل الشيخ
"لا يوجد حديث تفرد الشيخ بتصحيحه أو تضعيفه عن المتقدمين فكل حديث صححه أو ضعفه فهو مسبوق من غيره بالحكم نفسه وإن وُجد ما يخالف هذا فهو نادر .
ثم قام المفتي العام محمد بن إبراهيم آل الشيخ بفصل الألباني من الجامعة الإسلامية بالمدينة نتيجة إختلافه مع عدد من المدرسين في الجامعة.
فبأى حق يضعف الألبانى أو يصحح أحاديث رسول الله.
ونسأل الله أن يغفر له وأن يرحمه .
كتبه الفقير إلى الله #محمد_المسيرى_الأزهرى
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан бирортасини шайх Албоний саҳиҳ ёки заиф дейиши ҳадис илмида жиноят ҳисобланади.
Чунки ҳадисга саҳиҳ ёки заиф деб ҳукм чиқариш ҳофизлар (муҳаддисдан мартабаси баландроқ, ҳадис илмида биладигани билмайдиганидан кўпроқ бўлади) ва улуғ муҳаддисларнинг вазифаларидир.(Муҳаддис - ҳадис илмида ривоят қилиш ва ҳадисни ўрганиш билан шуғулланади . Ривоятларнинг кўпчилиги ва ровийларнинг ҳолатларидан бохабар бўлади)
Шайх Албоний эса баъзилар гумон қилганидек, асло муҳаддис эмас.
Қандай қилиб муҳаддис бўлсин, у ровийлик мартабасига яқин йўламаган ва муҳаддислар билан бирга ўтирмаган.
Муснид ҳам эмас(Муснид- ҳадисни санади билан ривоят қилувчи).
Ровий ҳам эмас. Муҳаддис бўлиш учун эса булар ва бошқа шартлар мавжуд бўлиши керак. Агар ундай бўлмаса ҳадис китобларини ўқиган ҳар қандай инсон муҳаддис бўлиб қолади.Ҳудди Албоний бу ишни қилганидек, чунки у кишининг фикрича, ҳадис аҳли бўлиш учун ягона шарт ҳадис китобларини ўқишдир. Ва ҳадис ўқиса фиқҳдан кифоя қилади ,яъни фиқҳ шарт эмас дейди.
Бундан ташқари, уммат ижмосига кўп маротаба қарши чиққан. Жумладан, заиф ҳадисни (ақида ва фиқҳга алоқаси бўлмаса амал қилинади) мавзу ҳадис мартабасига туширди (Мавзу- тўқилган ҳадис бўлиб эътиборга олинмайди , ривоят қилиш эса ҳаромдир )
Агар ҳадисга фақат ўзи саҳиҳ ёки заиф деб ҳукм чиқарадиган бўлса, Имом Нававий ва Ибн Ҳажар Асқолонийлар каби ҳофизларга нима иш қолади.
Шайх Ибн Усаймин ҳатто шундай деган "Албоний доим саҳиҳ ҳадисни заиф дейди , заиф ҳадисни саҳиҳ дейди"
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли шайхнинг фатволар жамланмасида келишича "Аввалги уламолардан бирор шайх ёлғиз ўзи ҳадисни саҳиҳ ё заиф демаган. Агар бирор ҳадисни саҳиҳ ёки заиф деган бўлса, ундан олдин ҳам ҳадисга бу ҳукм берилган бўлади. Бунга хилоф бўлгани жуда нодир болган "
Сўнгра муфтий Муҳаммад ибн Иброҳим Оли шайх Мадинадаги исломий олийгоҳдаги кўпчилик мударрислар билан ихтилоф қилгани учун олийгоҳдан четлатди.
Албоний Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини саҳиҳ ёки заифга чиқаришга нима ҳаққи бор. Аллоҳ таоло уни мағфират қилиши ва унга раҳм қилишини сўраймиз.
Муҳаммад ал-Масирий ал-азҳарий
Таржимон: Т.Маткаримов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси