18.09.2025

Суннатни инкор қилувчиларнинг даьволари ва уларга раддиялар.

Суннатни инкор қилувчиларнинг даьволари ва уларга  раддиялар.

Далил:Аллох таоло Қурьон Каримда  “Албатта, зикр(Қурьон)ни Биз нозил қилдик ва албатта, уни Биз мухофаза қилурмиз” (Хаж сураси 9-ояти) 

Даьво:Демак Қурьонни ва шариятни  мухофазасида суннатга хеч қандай зарурат йўқ ва шу билан бирга Суннат ўзгариши мумкин бўлган нарсадир.Шунинг учун хам у динда хужжат бўлишга ярамайди.

Раддия: Албатта, суннат хам вахий хисобланади. Чунки Аллох ўз пайғамбарига Қурьонни нозил қилган экан ,Уни баён қилувчи суннатни хам ўз расулига вахий қилгандир.Дархақиқат Қурьон Карим бу хақида кўплаб далилларни баён қилган.Жумладан:1-далил.  

 

 “Сизнинг биродарингиз адашгани хам, У хаводан нутқ қилмас, йўлдан озгани хам йўқ. У(Қурьон) вахийдан ўзга нарса эмас.”(Нажм сураси 2,3,4-оятлари)Яьни У зотни оғзидан чиқаётган нарса вахийдир,ўз нафси хавосидан гапираётгани йўқдир.

2-далил 

Қачонки, уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинганида, Бизга мулоқот бўлишдан умиди йўқлар: «Бундан бошқа Қуръон келтир ёки уни алмаштир», дедилар. Сен: «Мен ўзимча уни алмаштира олмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Албатта мен Роббимга осийлик қилсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.(Юунс сураси15-оят) (Бу гапни ўта кетган жоҳилларгина айтиши мумкин. Улар ваҳий нима эканини билишни ҳам хоҳламайдилар. Унинг кимдан чиққанини ҳам, унинг инсоният учун аҳамиятини ҳам билмайдилар. Яъни, Қуръоннинг ўрнига бошқа нарса келтириб ёки уни алмаштириб, Роббимга осийлик қилсам, улуғ қиёмат кунининг азобига дучор бўлишдан қўрқаман,дедилар. Аллох таоло Росулни иши фақатгина Ўзи вахий қилган нарсани гапириш халос эканини баён қилиб берди.

3-далил.  

Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нималигини ҳам, иймон нималигини ҳам идрок қилмас эдинг. Лекин, Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан кимни хоҳласак ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. (Аллоҳ Таоло бу ояти каримада Қуръони Каримни, Муҳаммад (с. а. в)га ваҳий орқали юборган сўнгги китобини руҳ-жон, деб атамоқда. Қуръони Карим инсоният учун маънавий руҳдир.) Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига (ҳидоят қилурсан). Огоҳ бўлингким, барча ишлар Аллоҳгагина қайтур. (Сен Аллоҳнинг китоби ваҳийлари ила Аллоҳнинг бандаларини, Аллоҳнинг тўғри йўлига ҳидоят қилурсан.) Бу оятлардаги расулни хидояти билан мақтови Роббоний бўлган хидоятдир.Аллохнинг йўлидир,бу эса пайғамбарни Аллохнинг исматида эканига очиқ-ойдин далилдир. Шундай экан,Уни айтаётган сўзи вахийдан бошқа нарса эмас эканига хужжат бўлади. Демак,бу ва бу каби оятлар суннат хам Аллох тамонидан бўлган вахий эканига далилдир.

Юқоридаги даьвога хадислардан хам бир қанча далиллар бор.4-далил.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайхис салом Маккада бир қабристонни ёнидан утдилар ва шунда икки кишини қабрларида азобланаётганини эшитдилар,ва бу иккови катта бўлмаган гунох туфайли азобланаётирлар,дедилар.Ва яна бирлари сийдигидан сақланмас эди,бошқаси эса чақимчилик қилар эди,дедилар. Бу хадисдаги воқия ғайбий иш бўлиб,бу У зотга Аллох вахий қилиб билдиргандир.Бу каби вахий қилинган ғоибона ишлари бехисоб бўлиб,ақлли кишига шуни ўзи кифоя қилади. 

Шудай экан,халқимизни  хар хил тоифалар ва уларнинг ботил даьволаридан сақлашимиз хар биримизнинг хам диндорлик ,ва хам фуқоролик бурчимиз экани ёдимиздан чиқмаслиги лозим.Аллох юртимизни тинч,халқимизни фаровон,ёшларимизни Ўзи адаштирмасин.   “Инкорус суннат”китоби асосида тайёрланди. (Давоми бор)

Урганч шахар “Мискин бобо”масжиди имоми  Қ Машарипов