07.03.2023

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ЯКИН ТАРИХИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим 
Бандаларини фирқаланишдан қайтарган Зот Аллоҳ таолога ҳамду свнолар бўлсин.
Умматини етмиш учта фирқага бўлиниб кэтишини, ва унинг биттасигина тўғри йўлда бўлишини башоратини берган, ва уни Саводил Аьзам деб номлаган ҳабибимиз Муҳамма Мустафога саловат ва саломлар бўлсин

XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб ислох (тузатиш) ва таждид (янгилаш) фаолиятларини авж олдирган мусулмон олимларнинг Куръон ва Суннатта қайтишни ёқлаб чиқиб, тақлиддан узоқлашишни илгари суришлари салафийлик хакида бу даврда кўпроқ тортишувлар килишга замин ҳозирлаган.
Айниқса, Ислом оламининг катта қисми ғарб давлатлари томонидан ишғол қилиниб, мустамлакага айлантирилгач, бу вазиятнинг сабаблари ва ундан чиқиш йўллари ҳақида тергашлар ва фикрий изланишлар бошланган. Шу ўринда кўплаб олимлар илк асрлардан кейин динга ҳар хил хурофот ва хато тушунчалар кириб кетгани, уламолар орасида тақлид кенг тарқалгани, нассларнинг ва илк манбаларнинг ўрнига фақиҳлар, каломчилар ва муфассирларнинг шахсий қарашлари аҳамият қозонгани,
тасаввуф ва тариқатлар халқни қашшоқлаштиргани, шундай экан, Исломнинг аслига қайтиш кераклигини қайта-қайта маълум қилишган.Бу фикрлар қисман ибн Таймия томонидан кутарилган фикрларга мос келгани учун ислохотчи олимлар салафийлик билан алокадор деб топилган. Сиддиқ Хасанхон, Муҳаммад Абдух, Мухаммад Рашид Ризо, Жамолиддин Қосимий ва Махмуд Шукрий Олусий ана шулардан баъзиларидир. Мухаммад Абдух ўз таржимаи ҳолида максад ва ниятларини маълум қилаётиб, фикрни тақлид занжиридан қуткариш ва салаф(лар) тушунган йўл
орқали, яъни хилма-хил тушунишлар юзага келмасдан бошланғичдаги кўринишида динни англаш, диний билимни илк манбаларидан олишга қайтиш ва оламшумул инсоният низомини асраш
Ҳикмати доирасида динда хатога йўл қўймаслик учун Аллох бахш этган ақл меъёрлари ичида ўша
билимларга аҳамият бериш каби меъёрлар тартиби эътиборни тортади.Худди шу шахслар диний эътиқод ва асосларнинг анъанавий изоҳ ва иловалардан тозаланиши кераклиги фикрини ёқлаб чиқишига қарамай ғарбнинг илмий ва техникавий тараққиёти таъсирида қолиб, таълим, бошқарув ва сиёсатда замонавийлашув тарафдори бўлишган.

Биринчи Жаҳон урушидан кейин Ислом оламида иқтисодий ва ижтимоий вазиятларнинг тобора
оғирлашуви, ғарбга тобеликнинг янаям ортиб кетиши, шунингдек, дин ва эътиқод эркинлиги устида босимларнинг кузатилиши билан салафийлик ҳаракати қаттиқлашув (муросасизлашув) жараёнига кирган ва турли сиёсий гуруҳлар ҳолида ўзини кўрсата бошлаган. Мисрда Ҳасан Банно раҳбарлигида «Ихвонул муслимийн», кейинрок Покистонда Абул-Аъло мавдудий ва унинг етакчилигидаги <<Жамоати Исломий билан бошланган босқич салафийликни бир диний ғояга айлантирган, шу тарзда Ғарб ва совет блоклари орасидаги совуқ уруш вазиятлари таъсирида 1970 йиллардан бошлаб сиёсий жиҳатдан кучли бўлган аксиянал (фаолиятли)
гуруҳлар пайдо бўлган.Анъанавий Ислом изоҳларига бўлганичалик  Ғарбдан келган барча нарсага қарши чиққан мазкур ҳаракат кўплаб жиҳатлари билан ташкарига ёпик вазият (хатти-ҳаракат) шакллантирган, бу борадаги дин тушунчасининг жойлашуви чайиши учун бошкача услублардан фойдаланишда ножоизлик кўрмаган. Фаластин муаммосининг узоқ вақт давом этиши (сурункали бўлиши) ва Афғонистоннинг советлар томонидан ишғол килиниши бу тушунчанинг араб олами ва ҳинд куйи китъасига ёйилишини тезлаштирган.

Ғовсиддинов Ҳафизуллоҳ 

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 2-курс талабаси
#Талабалар

Izoh qoldirish

Izohlar