23.03.2023

ИНТЕРНЕТДАГИ ЭЬТИҚОД БУЗҒУНЧИЛАРИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

 

Биз шундай замонда яшаяпмизки, бирор кунимизни интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Албатта, интернет узогимизни яқин, огиримизни енгил, биримизни икки, ишимизни осон қилишга хизмат қилади. Интернетнинг кўплаб ижобий жиҳатлар билан биргаликда ҳаммамизни огоҳликка чақирадиган, интернет тармогидан фойдаланганимизда хушёрликни талаб этадиган жиҳатлари бор. Интернет хуружлари ҳақида гапирганда, энг аввало гоявий, мафкуравий, ахборий, психологик, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий хуружларни эслаш лозим. Биргина ахборот (ёлғон, бузғунчи ёки тузоқли) билан бутун бир давлат ичида ёки халқлар, миллатлар орасида, кишилар орасида ёҳуд давлатлараро турли низолар, келишмовчиликлар, ҳатто конли урушлар келтириб чиқариш мумкин. Дастлабки ўринда диний бузғунчилик хуружлари ҳақида гапириш ўринли бўлади. Бу ўринда инсонларни диндан чиқариш, динсизлик, бошқа динларга тарғиб, диний экстремизм ва террорчиликка даъват каби масалаларни келтириш мумкин. Бу хуруж ҳозирги кундаги энг қўрқинчли хуружлардан бўлиб, унинг оқибатида ҳар куни дунёнинг қайсидир ерида инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган кудхушликларни эсламасликнинг иложи йўқ. Биз ҳар биримиз ушбу турли фитналарга алданиб қолмаслигимиз учун ўзимизда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантиришимиз, турли фитналарга қарши ғоявий иммунитетимизни мустаҳкамлашимиз даркор, акс ҳолда биринчи карашда ҳеч кандай тахдид йўқдек кўринган мафтункор сайтлар, рекламалар ва блогларга кириб қолиб, қўрқинчли оқибатлар юзага келиб қолиши мумкин. Бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида ана шундай Ҳаракатлар натижасида катта маънавий йўқотишлар юз бераётгани, миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи издан чиқаётгани, ахлоқ-одоб, оила ва жамият ҳаёти, онгли яшаш тарзи жиддий хавф остида қолаётганини кузатиш мумкин. Энг ёмони, бундай хуружларнинг пировард оқибати одамни ўзи туғилиб ўсган юрти ва халқидан тонишга, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум этишга ва ҳамма нарсага лоқайд бўлган шахсга айлантиришга қаратилганида намоён бўлмокда. Биз ёшларимизни интернетдан ва бошка ахборот технологияларидан тўсиб қўя олмаймиз, аммо уларни назорат кила билишимиз, қалбларида зарарли ахборотларга қарши курашувчи соғлом эътиқодни шакллантиришимиз бу айни замоннинг талаби. Ҳадиси шарифда: "Суҳбат таъсир қилгувчидир", дея марҳамат қилинади. Фарзандимиз қандайдир ижтимоий тармоқларда кимлар биландир суҳбат куради, биз эса бунга бепарвомиз. Аслида биз фарзандларимиз билан суҳбат қуришимиз, улардаги маънавий бўшлиқни тўлдириб, илм-маърифатга қизиқтириб билишимиз керак бўлади. Агар ота фақат иш билан банд бўлса, она телевизон сериаллар кўриш билан банд бўлса, фарзандлар нима билан овунади, ким билан сухбатлашади, одоб ва ахлокни кимдан олади, интернетдаги мавжуд турли бузғунчи эътикод овчилари тузоғига илиниб қолмаслигига ким кафолат бера олади?! Агар фарзандимиз биз учун азиз бўлса, албатта, уларнинг маънавиятини бўш қолдирмаслигимиз, назорат қилишимиз керак. Инсон маънавиятини шакллантиришда эса, китоб мутолаасининг ўрни жуда ҳам каттадир.

 

 

 Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус билим юрти 

мудир ўринбосари У.Рахимов

Izoh qoldirish

Izohlar