23.03.2023

РОМАЗОН ОЙИ МУБОРАК

 

Диёримизга ойларнинг султони, меҳр-шафқат саховат рамзи бўлган, Куръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал Рамазон ойи ташриф буюриб келмокда. Аллох таоло барчамизга ушбу ойни муборак килиб, Ўзи рози бўладиган кўплаб ибодатларни бажаришимизга муваффақ айласин!

 

Рўза араб тилида "совм" деб аталиб, луғатда "бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради. Истилоҳида эса "тонгдан то қуёш ботгунча рўзани ният қилиб, уни очувчи барча нарсалардан ўзини тийишдир.

 

Рамазон рўзаси ҳижратнинг иккинчи санасида фарз қилинган. Аллоҳ таоло Рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини куръони каримда батафсил баён килиб берган:

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

 

яъни: "Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз килингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи булсангиз" (Бақара сураси, 183-оят).

 

Маълумки, рузадан бошқа ҳамма амалларга риё аралашиши мумкин. Лекин рўзада эса бундай бўлмайди. Тонгга яқин ҳеч ким кўрмайдиган вақтда саҳарлик килади, кундузи эса ҳамма қатори юраверади. Рўза Аллоҳ билан банда орасида сир бўлган ибодатдир. Ҳеч кимсиз, ёлғиз ўзи қолганида ҳам рӯзадор Аллоҳ таоло кўриб турганини хис килиб, бирор нарса емайди. Ана шулар рўза Аллох учун тутилишининг белгисидир. Шунинг учун ҳам ёлгиз Аллоҳ учун бўлган ибодатнинг мукофотини Аллоҳ таолонинг Ўзи беришга ваъда қилмоқда. Абу Хурайра разияллоҳу анҳудан ривоят килинган хадиси кудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат киладилар:

 

قال الله عز وجل: كل عمل ابن آدم له إلا الصيام، فإنه لي وأنا أجزي به، والصِّيَام جَنَّةَ، فَإِذَا كَانَ يَومُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلَا له من ريح المسك يَزقت ولا يصحب فإن سابة اخذ أو قائلة فليقل: إلى صَائِمٌ والذي نفس محمد بيده الخلوف فم الصائم أطيب : لِلصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا: إِذا أفطر فرح بقطره، وإذا لقي رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ" (متفق عَلَيْهِ).

 

яъни: "Аллоҳ таоло: "Одам боласининг хамма амали ўзи учун, фақат рўза - Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман", деди. Рўза сакловчидир. Қачон кайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бакир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, "Мен рўзадорман" десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг хидидан хушбуйроқдир.

Рамазонда бойлар ҳам бир ой очлик ва чанқоқликни бошларидан кечиришиб, камбағалларнинг йил давомидаги ҳолатларини ҳис этадилар. Бу эса кам таъминланганларга раҳм-шавқат кўрсатишларига сабаб бўлади. 

Ушбу ойнинг фазилатини олий қилувчи икки нарса борки, уларнинг биринчиси - Рамазон ойида инсониятга қиёматгача илоҳий дастур қилиб туширилган Куръони каримнинг нозил қилиниши бўлса, иккинчиси бу ойда фазилати жиҳатидан минг ойга татийдиган кадр кечасининг борлигидир.

Аллох таоло рамазон ойида қиладиган ибодатларимизни мақбул айласин.

 Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус билим юрти 

мудири Д.Абдиқодиров

Izoh qoldirish

Izohlar