ҚУЛОҚ, КЎЗ, КИНДИКДАН ЧИҚҚАН ЙИРИНГ ВА СУВНИНГ ҲУКМИ
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين. الصلاة والسلام على سيدنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين
Барчамизга малумки ибодатлар ичида намоз энг муҳим ва эътиборлиларидан бир ҳисобланади. Намоз эса таҳоратсиз дуруст бўлмайди. Ҳар қандай ибодат бўлсин таҳорат билан камолга етади. Демак фиқҳга ёки ҳадисга доир китоблар аксар ҳолатларда таҳорат китобидан бошланиши ҳам бежиз эмас экан. Биз ҳам мана бу мақоламизда таҳоратга тегишли бўлган баъзи зарур масалаларни ёритиб беришни ният қилганмиз.
Одамлар орасида, ҳамда фиқҳ уламолари орасида ҳам баъзи фиқҳий масалалар, хусусан қулоқ, кўз, киндикдан чиқадиган йиринг ва сув борасида турли ихтилофлар мавжуд. Лекин шу масалада《Роддул мухтор 》соҳиби 《Баҳрур роиқ》китобидан келтириб, айтадилар:
قَالَ فِي الْبَحْرِ: بَلْ الظَّاهِرُ إذَا كَانَ الْخَارِجُ قَيْحًا أَوْ صَدِيدًا لَنَقَضَ، سَوَاءٌ كَانَ مَعَ وَجَعٍ أَوْ بِدُونِهِ لِأَنَّهُمَا لَا يَخْرُجَانِ إلَّا عَنْ عِلَّةٍ، نَعَمْ هَذَا التَّفْصِيلُ حَسَنٌ فِيمَا إذَا كَانَ الْخَارِجُ مَاءً لَيْسَ غَيْرُ.
'Устун сўз шуки, агар қулоқ, киндик, кўздан чиқувчи нарса йиринг бўлса, таҳоратни бузади, фарқи йўқ: хоҳ оғриқ билан бўлсин, хоҳ усиз. Чунки, йиринг фақат бирор жароҳат эътиборидан чиқади. Ҳа тўғри, юқоридаги оғриқ билан (қулоқ, кўз, киндикдан) чиқиш тафсилоти фақатгина чиқувчи нарса сув бўлсагина тўғридир.
Келтириб ўтилган маълумотдан 3 муҳим хулосаларни олишимиз мумкин:
1) Кўз, қулоқ, киндик, кўкракдан чиқадиган нарса йиринг бўлса, таҳорат мутлақ бузилади. Оғриқ билан ёки усиз чиқса ҳам.
Далили:
"وناقضه ما خرج من السبيلين أو غيره إن كان نجسا"
Яъни, "Таҳоратни бузувчи нарса икки йўлдан ва бошқа ердан чиққан нарсадир, агар нажосат бўлса."
(Фатҳул бобий) китоби.
2) Кўз, қулоқ, киндик, кўкракдан чиқадиган нарса сув бўлса, энди эътибор қаратамиз. Агар чиқиши танадаги бир иллат сабабли бўлиб, оғриқ билан бўлса, бузади. Ундай бўлмаса, бузмайди.
Далили:
"لا ينقضه ماء ثديٍ و سرّةٍ و عينٍ لا بوجعٍ, وإن خرج به نقضَ"
Яъни, "Кўкракнинг, киндикнинг, кўзнинг суви бузмайди, оғриқсиз бўлса. Агар оғриқ билан бўлса, бузади."
(Дуррул мухтор) китоби
3) Кўзида қизариш бўлиб ёки заифлик бўлиб, ёш оқса, таҳоратни бузади.
Далили:
"فدمعُ من بعينه رمدٌ أو عمشٌ ناقضٌ، فإن استمرّ صار ذا عُذرٍ ، والناس عنه غافلون."
Яъни, "Кўзида қизариш ёки заифлик бўлган кишининг кўз ёши таҳоратни бузувчидир. Агар бу ҳолат бардавом бўлса, соҳиби узр бўлади. Одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар."
(Дуррул мухтор) китоби.
АБДУЛҲАКИМ домла Маткаримов
Имом Фахриддин ар-Розий Ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.
Izohlar