30.04.2026
Ислом илм ва маърифат динидир.
Ислом илм ва маърифат динидир.
Шунинг учун Қуръони каримнинг энг аввал нозил бўлган ояти ҳам ўқишга тарғиб қилиб келди(Ўқинг, дея буюрилди Иқро сурасининг биринчи оятида) ва яна илмга тарғиб ўлароқ биладиганлар ва билмайдиганлар тенг бўлмаслигини(Зумар сураси 9-оят), илм берилганларнинг даражасини кўтариб қўйишини баён қилди(Мужодала сураси 11-оят). Ҳатто Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жангда асир тушганлардан Мадина ёшларига ўқиш, ёзишни ўргатишларини фидя ўлароқ қабул қилдилар.
Буларнинг барчаси албатта, динимиз илмни қадрлашини ва унга тарғиб қилишини ифодалайди.
Юқоридаги гапларимизнинг амалий амалий натижаси ўлароқ бизнинг диёрларимизга Ислом кириб келганидан кейин дунёга устоз бўладиган уламолар етишиб чиққанлиги, улар қолдирган илмлар замонавий дунё тамаддунида юксак ўрин тутиши ва бутун дунё буни эътироф этишлиги яққол намуна бўлаолади.
Имом Фахриддин ар-Розий ўртамахсус ислом таълим муассасаси талабаси Тожиддинов Фарход
УЗ
РУ
EN
العربية