03.11.2021

Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

▫️Кеча 2021-йил 02 ноябр куни Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжоновни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

▫️Хабарингиз бор, талабамиз Қирғизистонда ўтказилган “Куран жази” номли халқаро Қуръон мусобақасида 11 та давлат иштирокчилари орасида 3-ўринни эгаллаган эди.

▫️Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, бўлим мудирлари, таниқли устозлар, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Муҳаммадамин Насриев, мударрислар ва Тошкент ислом институти жамоаси ҳамда талабалар иштирок этишди.

 Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмат

Izoh qoldirish

Izohlar