11.11.2025

“Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан

“Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан
 

“Миллатлараро ва динлараро тотувлик – фуқаролар ҳамжиҳатлигининг асоси” мавзусида талабалар учун илмий-амалий семинар ташкил этилди

11‑ноябр куни таълим муассасасида “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан “Миллатлараро ва динлараро тотувлик – фуқаролар ҳамжиҳатлигининг асоси” мавзусида кенг қамровли илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, маънавият масъуллари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Семинарни билим юрти катта ўқитувчиси Қ. Машарипов очиб берди ва нутқ сўзлади. У ўз маърузасида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларининг мустаҳкамланиши жамият барқарорлиги учун муҳим омил эканини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, Қ. Машарипов бағрикенглик — бу фақатгина бир-бирини тўғри тушуниш эмас, балки турли миллат ва дин вакилларининг тинч-тотув ҳаёт кечиришига хизмат қилувчи юксак инсоний қадрият эканлигини таъкидлади. Ундалган маърузада ёшларни экстремизм, радикализм ва ксенофобия каби салбий illatlardan асраш, уларда соғлом дунёқараш ва юксак маданиятни шакллантириш муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида талабалар билан савол-жавоблар, мунозаралар ўтказилди. Миллатлараро тотувликнинг тарихий асослари, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сиёсатининг аҳамияти ҳақида қўшимча маълумотлар ҳам берилди.