“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи"га бағишланган давра суҳбати
2025 йил 24 октябрь куни Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Билим юрти мударриси У.Файзуллаев ўз чиқишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбари нутқида:
🟢Ҳозирги мураккаб глобал вазият, уруш ва можароларнинг кўпайиши, иқлим ўзгариши, сув танқислиги каби муаммолар ҳақида сўз юритиб, БМТ ва халқаро ҳамжамиятни бирлашишга чақирган;
🟢Ўзбекистоннинг “Янги Ўзбекистон” тараққиёт йўли, инсон ҳуқуқлари, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берган;
🟢Сўнгги йилларда камбағаллик даражасининг кескин камайгани, таълим ва илм-фан соҳаларига катта эътибор қаратилганини таъкидлаган;
🟢Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни сақлаш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этган;
🟢Афғонистондаги вазият, Яқин Шарқдаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, сув ресурсларини асраш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳақида фикр билдирган;
🟢Аралбўйи минтақасида экологик тикланиш ишлари олиб борилаётгани, “Яшил Ўзбекистон” дастурлари доирасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётганини айтган;
🟢Ёшлар, аёллар ва тадбиркорларнинг жамиятдаги ўрни ортиб бораётгани ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузи юксалаётганини қайд этган.
Шунингдек, У.Файзуллаев нутқ якунида Президентимизнинг халқаро минбарда илгари сурган фикрлари Ўзбекистоннинг тинчликпарвар, очиқ ва тараққиётга интилувчи давлат эканини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
УЗ
РУ
EN
العربية