15‑ноябр куни “Ислом дини — бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
15‑ноябр куни “Ислом дини — бағрикенглик дини” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Бугун таълим муассасасида “Ислом дини — бағрикенглик дини” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда профессор-ўқитувчилар, маънавият ва тарбия ишлари масъуллари ҳамда талаба ёшлар кенг иштирок этдилар.
Давра суҳбатини Д. Абдуқодиров олиб борди ва нутқ сўзлади. У ўз маърузасида Ислом динининг асрлар давомида инсонлар орасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб қилиб келганини таъкидлади. Шунингдек, Ислом дини инсонларни бир-бирини тўғри тушунишга, ёрдам беришга ва турли миллат ва дин вакиллари билан ўзаро ҳурмат асосида яшашга чақиради, деган фикрларни илгари сурди.
Д. Абдуқодиров ёшларга замонавий дунёда бағрикенглик ва ҳамжиҳатликнинг аҳамияти, ёт ғоялар ва экстремизмга қарши туришда диний билим ва маърифий онгнинг муҳимлигини ҳам тушунтириб берди. Шунингдек, талаба ёшлар орасида маданий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлашнинг аҳамияти ҳам таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзаро фикр алмашдилар, савол-жавоблар ташкил этилди ва ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумотлар олиш имконига эришдилар. Давра суҳбати иштирокчилар қалбида Ислом динининг ҳақиқий руҳи — тинчлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик дини эканлигини чуқур тушунишга хизмат қилди.
Шу билан бирга, бундай маърифий тадбирлар ёшларнинг маънавий тарбиясини мустаҳкамлашда, уларда ижтимоий масъулият ва маданий саводхонликни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
УЗ
РУ
EN
العربية