09.02.2022

ИМОМ ФАХРИДДИН АР-РОЗИЙ ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА НАВОИЙ  ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖОДИНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.

2022 йил 9 февраль куни Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида Урганч давлат университети билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртининг ўқитувчи ва талабалари, Урганч давлат университети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси доценти, филология фанлари номзоди  А.Ўразбоев  иштирок этди.

Тадбирда  Урганч давлат университетидан ташриф буюрган адабиётшунос, навоийшунос олим  А.Ўразбоев маъруза қилиб, Мир Алишер Навоий ҳазратларининг ҳаёти, ижоди, қолдирган илмий мероси, асарларидаги яхшилик, гўзалликка тарғиб масалалари тўғрисидаги фикрларни билдирди.

Тадбир давомида талабалар А.Ўразбоевга Мир Алишер Навоийнинг ҳаёти ҳамда ижодига доир саволлар бериб, мутахассис билан ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга ташаккур билдирилиб, Урганч давлат университетига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик хати юборилди.

Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar