16.02.2022

“ҲИЗБУТ-ТАҲРИР” АЙНИ МАНҚУРТЛИКДИР

Маълумки Ҳизбнинг  аъзолари юқорисидаги амиридан келган амрларга сўзсиз ишонадаи,у ҳақда эркин фикирлаб ҳам кўрмайди.У ҳам адашиши мумкин, деган фикирни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Чунки ҳизбнинг “Ҳизбий уюшма”  номли китобида(23-бет):  “Диний таълим шахсни жамоатга тасир этиш учун тарбиялайди ва унинг натижалари фардий бўлади.Ҳизб эса жамоатни шахсга тасир этиш учун тарбиялайди ва унинг натижалари жамоавий бўлади” дейилган.

Демак, шунинг учун ҳам,ҳизб жамоасида алоҳида шахс хеч қандай салмоққа эга эмаслиги аён бўлади.Муайян ҳизбий киши нимадандир қониқмаётган бўлса ҳам,эътирози инобатга олинмайди.Шундан маълум бўладики  “Ҳизбут-таҳрирнинг” ўз аъзоларига маънавий зуғум ўтказиши,уларни алоҳида шахсиятлар сифатида мустақил фикрлашга йўл қўймаслиги безига эмас экан.Чунки у буткул тепадан пасга қаратилган “стрелка”тарзида иш олиб боради.Аксинча пасдан тепага тасир этувчи харакат йўқ.Фақат тепадан пастга тасир ўтказиш яъни рахбариятдан оддий аъзоларга кўрсатма бериш ва тасир ўтказиш бор.Бу кўрсатмалар тўғрими нотўғрими буни ҳизбнинг оддий аъзолари муҳокама қилишга ваколати йўқ.Чунки улар муайян шахслар эмас балки ҳизб улардан ҳоҳлаган жамоанинг бўлакларидирлар холос.

Ҳизб ўз аъзоларига эркин фикирлашга рухсат бермагани боис йиллар ўтсада “Ҳизбут-таҳрир” ўз хатоларини ўнгламасликка ва бесамар гумроҳликда дамом этишга маҳкум.

Аслида кишини эркин фикрлашдан маҳрум этиш қанчалик тўғри?

Қуръони каримдаги “Қуръонни тадаббур қилмайсизларм?”, “Ақилларингизни ишлатиб кўрмайсизларми?”, “Тафаккур қилмайсизларми?” каби оятларга амал қилган аждодларимиз нафақат тафсир, фиқҳ, хадис балки алгебра, геометря, астраномия, биалогия, химия каби дунёвий фанлар соҳасида ҳам башарият илмий тарққиётига катта ҳисса қўшган, Фаробий Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Жобир ибн Ҳайён, Абу Бакр Розий, Ибн Ҳайсам, Собит ибн Қурра, Ибн Баттута, Ибн Халдул каби кўплаб алломалар етишиб чиққан.

Ишонч билан айтамизки мусулмонларда эркин фикирлаш ҳуқуқи бўлмаганида,биз на диний ва на дунёвий соҳада бугунги тараққиётни кўрмаган бўлар эдик.

“Ҳизбут-таҳрирдаги” бу каби чеклов бошқа бир хатарли нарсани ҳам англатадики,у ҳам бўлса   “Ҳизбут-таҳрир” тарафдори бўлган баъзи мутаассиб кишиларнинг –“Ислом дини тўғрисидаги “Ҳизбут-таҳрир” таълимоти энг тўғри таълимот.Шунинг учун бошқа диний билимларнинг кераги ҳам йўқ,чунки улар мусулмон кишини йўлдан адаштириши мумкин” деган фикрдалар. Ҳизбининг бошлиқлари ўзлари мусулмон бўлатуриб,ўзини диний уламолар сафига дахлдор кўрсатиб,яна мусулмон умматига етакчиликни даъво қилатуриб,нимага Қуръон ва суннатни ўрганишдан,аҳли сунна уламолари китобларини ўзлаштиришдан ўз тарафдорларини қай юз билан қайтаради ёки тўсқинлик қилиши мумкин?

Имом Бухорий ёки Имом Муслимларнинг ҳадис китобларини ва ёки уларга ёзилган шарҳларни ўрганиш шунчалик хатарлимики“Ҳизбут-таҳрир”ўз аъзоларини бундан тўсса?.

Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Одамлар ҳалок бўлдилар деб айтган киши аслида ўзи ҳалок бўлгандир”.деб айтмаганмидилар?

Яна бир ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айганлар: “Биродаринг хатосидан кулмагин. Токи (шундай нотўғри муносабатинг сабабидан) Аллоҳ уни ўнглаб, ўрнига сени қўймасин”

“Ҳизбут-таҳрир”каби ҳамма мусулмонлар хато тушунчалар ила яшаяпдилар,фақат мен тўғри йўлдаман,дейдиганлар учун бу ҳадисда етарлича ибрат бор.

М.Авезов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси.

Izoh qoldirish

Izohlar