Ҳадис илми мактаби устоз ва талабалари Хоразм вилоятида сафарда бўлдилар
Олий мактаб жамоасининг Хоразм вилоятидаги уч кунлик саёҳатлари ниҳоясига етди. Сафар мобайнида Хоразм вилоят бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев ва Имом Фахриддин Ар-Розий мадрасаси мудири Даврон домла Абдуқодиров бошчиликларида бир гуруҳ имом-хатиблар ва мударрис-ўқитувчилар ҳамроҳлик қилдилар.
Сафар давомида Олий мактаб жамоаси Осмон остидаги музей “Ичан қалъа мажмуаси”га саёҳат қилдилар. Ҳадис илми мактаби жамоасининг кўҳна Хивадаги Ичан қалъа мажмуасидаги саёҳатларидан фотолавҳалар
Олий мактаб жамоаси Хоразм вилоятига бўлган зиёратлари мазмунли ўтишида барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона ва бошқа хизматларни ташкил қилиб берганлиги учун вилоят бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев ва Имом Фахриддин Ар-Розий мадрасаси мудири Даврон домла Абдуқодировларга ўз ташаккурларини билдирдилар.
Izohlar