21.04.2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари, Ҳомиджон домла Ишматбеков "Имом Фахриддин ар-Розий" ислом билим юртига ташриф буюрдилар

Жорий йилнинг 21 апрел, куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков "Имом Фахриддин ар-Розий" ислом билим юртига ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида, Ҳомиджон домла Ишматбеков, Хоразм вилояти вакили Хайрулло домла Абдуллаев, ислом билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров ва устозлар билан бирга билим юртининг талабалар учун янгидан қурилаётган ётоқхона биносининг пойдеворига илк ғишт қўйиш маросимида иштирок этиб, илк ғиштни қўйиб бердилар.

Ташриф давомида талабалар билан учрашиб, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг  Устоз ва Талабаларига йўллаган саломларини етказиб,  ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларнинг қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашга чақирдилар. 

келажагимиз бўлган ёшларнинг илму маърифатли, элу юрт равнақи учун зарур мутахассислар бўлиб етишишларида, шу йўл билан давлатимиз довруғини юқори поғоналарга кўратилишида тинимсиз ва машаққатли меҳнат қилаётган барча устозу мураббийларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз дедилар.

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar