07.04.2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва қадрлар тайёрлаш бўлими раҳбарлари "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар

Жорий йилнинг 06-07 октябр, кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими раҳбар ҳодимлари Салоҳиддин Шерхонов, Акбар Дўсматов ва Тошкент ислом институти ўқув тарбиявий ишлар бўйича ректор ўринбосари Умид Ходжаевлар  "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида  билим юртининг янги ўқув биноси, ҳамда ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида талабаларнинг ўқув машғулотларига кириб, уларнинг ўқув фаолияти билан яқиндан танишиб, талабаларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

Ташриф давомида устозлар билан учрашиб, талабаларга соф ислом дини ва одоб ахлоқ масъалаларини талабаларга сингдириш ҳақида топшириқ ва тавсиялар бериб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.  

Ташриф сўнгида иқтидорли талабаларни эсдалик совғалари билан тақдирлаб, талабалар билан самимий ва очиқ суҳбат уюштириб, устозлар ва  ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларнинг қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашга чақирдилар.

 

Ва  ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларнинг қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашга чақирдилар.

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar