03.05.2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ўринбосари Иброҳим домла Иномов "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 03 Май, куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов  "Имом Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.

Ташриф чоғида  билим юртининг янги ўқув биноси, ҳамда ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. 

Ташриф давомида талабалар билан учрашиб, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Рамозон ойи табригини устоз ва талабаларга ўқиб бериш билан бошлаб бердилар.

Ташриф давомида талабалар билан учрашиб, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  Устоз ва Талабаларига йўллаган саломларини етказиб,  ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларнинг қадрига етиш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашга чақирдилар. 

Ўқитувчи ва талабаларга яратиб берилган қулайликларнинг қадрига етиш, Аҳли сунна вал жамоа эътиқодини софлигини сақлаш, азал-азалдан Ота –боболаримиз эътиқод қилиб келаётган Ҳанафий мазҳабини маҳкам тутиш, бугунги кунда соф ислом динини бузишга ҳаракат қилаётган турли радиқал ва бемазҳабларга қарши тура оладиган кадирларни тайёрлаш, юртбошимиз бошчиликларида олиб борилаётган ислоҳотлардан тўғри, унумли фойдаланиб, яратилган шароитларнинг барчаси тинчлигимиз, мустақиллигимизнинг шарофатидан эканлигини таъкидлаб шукроналик руҳида яшашга чақирдилар.

келажагимиз бўлган ёшларнинг илму маърифатли, элу юрт равнақи учун зарур мутахассислар бўлиб етишишларида, шу йўл билан давлатимиз довруғини юқори поғоналарга кўратилишида тинимсиз ва машаққатли меҳнат қилаётган барча устозу мураббийларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз дедилар.

Ташриф давомида талабаларнинг ўқув машғулотларига кириб, уларнинг ўқув фаолияти билан яқиндан танишиб, талабаларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

Имом Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish

Izohlar

03.05.2021 14:51
Ассаламу алейкум! ОЛЛОХ толиби илмлани уз панохида сакласин ОЛЛОХ илмингизни манфаатли,баракали килсин.АМИН.АМИН.АМИН.