Bir_oyat_tafsiri_Dolzarb_mavzu
{ يَٰنِسَآءَ ٱلنَّبِيِّ لَسۡتُنَّ كَأَحَدٖ مِّنَ ٱلنِّسَآءِ إِنِ ٱتَّقَيۡتُنَّ فَلَا تَخۡضَعۡنَ بِٱلۡقَوۡلِ فَيَطۡمَعَ ٱلَّذِي فِي قَلۡبِهِۦ مَرَضٌ وَقُلۡنَ قَوۡلٗا مَّعۡرُوفٗا }
[Аҳзоб сураси: 32]
Эй пайғамбар аёллари ! Сизлар агар тақводор бўлсангизлар, аёллардан бирортаси каби эмассизлар¹ ( яъни, бирон аёл фазлу мартабада сизлар каби бўла олмас.) Бас, сизлар ( парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтингизда ) майин - назокатли ² қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз - нифоқ³ бўлган кимса таъма қилиб қолур. Яхши - тўғри сўзни сўзланглар⁴... ( Алоуддин Мансур таржимаси )
¹Аллоҳ таоло Росулуллоҳ с.а.в нинг аёлларини зикир қилиб бу уммат аёлларидан бирортаси каби бўлмайсиз - шарти агар Аллоҳга тақво қилсангиз, уни сизга буюрган ва қайтарганига итоат қилсангиз.
²Майин - назокатли : эркакларга гапирганда юмшоқ қилиб, овозни чиройлилаштираман деб ингичкароқ қилиб гапирманг.
³Қалбида марази бор киши таъма қилади : қалбидаги иймони заиф кимса таъма қилади;
Буни баъзилар : қалбида марази борлар - мунофиқлардир дейишган. Қатода р.а : қалбидаги мараз - нифоқдир деганлар. Бошқалар : «Фаҳшга олиб келадиган нарсани яхши кўрадиган кишиларни шундай сифатлади» дейдилар. Икрима р.а : «Қалбдаги мараз - зинога бўлган шаҳват» деганлар.
⁴Яхши - тўғри сўзни гапиришга Аллоҳ таоло изн берди ва буни мубоҳ қилди. Ибн Язид р.а : «яхши, чиройли ва маъқул келадиган гапларни гапириш» деб айтганлар.( тафсири табарий )
Хулоса қилиб айтганда, бугинги кунда аёлларимиз бундай нарсаларга кўп ҳам эътибор бермай қўйди. Аксинча, кўчага чиққанида майин ва ҳушмуомала бўлиб қоладилар. Давримизда фаҳш кенг тарқалганини инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги кунда бу оятга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ амал қилш лозим. Чунки, айнан мана шундай 《муомала》лар ортидан эркаклар фитнага учраб, оилалар бузилиб кетяпти. Шу каби одобларга эътибор қаратсак, ажримлар муаммосини анча бартараф қилган бўламиз. Бу ҳам қуръонда келган илоҳий одоблардан бири. Бундай илоҳий одобларни ўрганиб, уни маҳкам ушлар эканмиз, ҳаётимизга татбиқ қиларканмиз, ўзимиз билган ва билмаган яхшиликларга эришамиз. Қолаверса, бунга чин ихлос билан амал қилсак
ин шаа Аллоҳ ибодат ажрини оламиз.
Эй муслима ! модомики тақво қилиб жаннатга кираман ва Аллоҳнинг жамолига эришаман дер экансиз, аввало, шу ва ана шундай илоҳий одобларни ҳаётингизга дастурул амал қилиб олинг. .
Шу кунгача этибор бермай, майин, юмшоқ ва одатдагиданда чиройлироқ гапириб келган бўлсангиз, энди тўхтанг. Пайғамбарнинг аёлларидек зотлар ( ваҳоланки уларни ҳеч ким таъма қилмайди ) бундан қайтарилган экан, сизлар кўпроқ эътибор беришингиз, бунда қатъий бўлишингиз керак.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи мағфират қилсин, ўзи ислоҳ қилсин !
Тафсирни имом Фахриддин ар Розий мадрасаси
3 босқич талабаси Абдуллахонов Муртазо таржима қилди.
Izohlar