17.02.2023

ИСЛОМ ОЛАМИНИНГ ЗАБАРДАСТ УЛАМОСИ ШАЙХ МУЛЛА АЛИЙ ҚОРИЙ

Шайх Мулла Алий Қорий ибн Султон ибн Муҳаммад ҳаровий ҳанафий, ақлий ва нақлий илмлар соҳиби, суннатга маҳкам, кам сонли олимларнинг бири, фаҳм ва ҳифзи била машхур бўлга бу зот Ҳиротта туғулганлар ва Маккага ҳижрат қилганлар.

Сўнги муҳаққиқ олимлардан Аллома ибн Ҳажар Ҳайтамий роҳимаҳуллоҳдан таълим ва таҳсил олганлар. Ва ўзлари ҳам даврининг етук олимларидан бўлганлар.

Айниқса бизнинг Юртларда яъни Туркистон диёрида у кишининг китоблари ва матнларга ёзган шарҳлари жуда машхур. Бир неча асрлардан бери мадрасаларимизда ўқитилаётган ,,Фатҳул боби иноя«, ,,Зоул Маолий» ва бошқа кўплаб шу сингари китоблар айнан Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳнинг қаламига мансубдир.

Шайх Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ Ҳироттан Маккага маълум сиёсий ҳолатга кўра ҳижрат қиладилар. Ва умрларининг охиригача муборак жойларда умр гузаронлик қилганлар.

Мулла Алий Қорий ҳазратлари ўта зоҳид киши эдилар, ҳар бир топган дирҳаму, динорларига жуда дақиқ эътибор қаратганлар. У кишининг дароматлари ўз касбларидан эди, яъни тадрислари (таълим берганлари) учун ҳақ олмас эдилар, холис Аллоҳ учун ҳизмат қилардилар.

Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ моҳир хаттотлардан эдилар, у киши бир йилда битта мусъҳафи шарифни ёзиб чиқар эдилар ва уни сотиб, бир йиллик сарф ҳаражатларига ишлатар эдилар.

Умрларининг охирги дамларигача илм ва ирфон билан ҳамроҳ бўлган Мулла Алий Қорий ҳазратлари ҳаётларининг сўнги онларини муборак Макка шаҳрида ўтказганлар ва ўша жойга дафн қилинганлар.

Бир инсон холис Аллоҳ розилиги учун бирор амални қилар экан, Аллоҳ таоло уни ҳеч вақт зоя қилмайди. Ҳа, Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ҳам ҳар-бир ишларини Аллоҳ учун қилганлари боис орадан қанча вақтлар ўтганига қарамасдан ҳалигача у кишининг китоблари опқув масканларида асосий дарслик сифатида фойдаланилмоқда.

Албатта буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг Ўз бандасига берган лутфи ва карамидандир. Зеро куч ва қувват, фақат, Аллоҳга хосдир. Ҳар-бир иаҳ Унинг хоҳиши билангина амалга ошади.

Аллоҳ таоло улуғ Алломамизни Ўз раҳматига буркасин, қолдирган илмларига бизларни меросхўрлардан қилсин ва Қиёмат кунида у кишилар билан ёруғ юз билан учрашишни насиб айласин.

САИДМУҲАММАД Маидинхонов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси.

Izoh qoldirish

Izohlar