08.03.2023

БУЙУК ИМОМ (Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётларига бир назар)

"Абу Ҳанифа" роҳматуллоҳи алайҳ у кишининг кунялари, "Имоми Аъзам" эса улуғликларининг эътирофи ўлароқ берилган унвондир. "Авжозул масолик" китобининг соҳиби: "У Нўъмон ибн Собит ибн Зутийдир", дейди. Боболари Зутий Қобул шаҳрида таваллуд топган. Оталари Собитнинг қаерда туғилгани тўғрисида ихтилофлар бор; баъзилари Анбар шаҳрида деса, бошқалар Нисо шаҳрида дейди. Абу Ҳанифа эса, 80 ҳижрий санада (699 м.й.) Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида Куфа шаҳрида туғилганлар ва Имом Шофеий таваллуд топган кунлари 150 ҳижрий санада (767 м.й.) вафот этганлар (Аллоҳ уларнинг барчасини раҳмат айласин). Абу Ҳанифанинг асллари форс бўлиб, ўзлари араб диёрида туғилиб вояга етганлар. Аждодларидан биронтаси қулчиликни бошидан ўтказмаган, барчалари озод, ҳур инсонлар бўлишган. Абу Ҳанифанинг роҳматуллоҳи алайҳ набиралари Исмоил ибн Ҳаммод ибн Абу Ҳанифа бу борада шундай дейди: "Мен Исмоил ибн Ҳаммод ибн Нўъмон ибн Собит ибн ал-Мирзабон, форснинг ҳур ўғлонлариданмиз. Аллоҳга қасамки, бизнинг аждодларимиздан биронтаси қул бўлган эмас, менинг бобом (яъни, Абу Ҳанифа) саксонинчи ҳижрийда таваллуд топганлар. Катта бобом Собит (Абу Ҳанифанинг оталари) бобом                                                              Абу Ҳанифа ёшлигида Ҳазрати Алининг (р.а.) ҳузурларига борганлар, шунда Ҳазрати Али бобомнинг ва зурриётларининг ҳақларига хайру барака тилаб дуойи хайр қилганлар. Биз хазрати Алининг бизларнинг авлодимиз ҳаққига қилган ушбу дуои хайрини Аллоҳ ижобат этган деб умид қиламиз (Заркалийнинг "ал-Аълом" китобидан).

          Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ туғилган шаҳарлари Кўфада олим ва фозил инсонлар орасида вояга етди. Халқ орасида обрў ва эътибор қозониб, донғи чиқди. Аз-Заҳабий айтади: "Абу Ҳанифа етук фақиҳ бўлиш билан бирга, ибодатда, тақвода ва саҳоватда ҳам машҳур эди. Давлат томонидан бериладиган мукофотларни қабул қилмас, балки ўзининг пешона теридан топган маблағларидан хайр-эҳсон қиларди ".Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга оталари Собитдан кўпгина кўчмас мулк ва бошқа хил мулклар мерос қолган, булардан ташкари яна катта бойлик ҳам теккан эди. Бу бойликларнинг барчасини илм йўлида сарф қилдилар ва аҳли илмларга ҳаржладилар. У зот камтар, меҳрибон ва ўта саховатли инсон бўлганлар; қирқ йил мобайнида хуфтон таҳорати билан бомдод намозини ўқиганлари ҳақида ривоят бор.Aбу Ханифа роҳматуллоҳи алайҳ савдо иши билан шуғулланувчи бир оилада туғулиб, ипак матолар савдоси билан ҳаёт кечирарди, айни холда илму маърифат ва ислом таълимотини ўзлаштириш уни қизиқтирарди. Куриб турганингиздек бу муборак зотнинг умралари барчага ибратдир.Буйук Имом Aбу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бутун Ислом оламида кенг таркалган, фикхий мазҳаблар ичида эргашувчилари энг кўп бўлган ҳанафий мазҳабининг ососчисидирлар.Такводор олим, ишончли фақиҳ аҳли сунна фиқҳ мазҳаб бошликлари ичида энг аввалгилари.Бу буюк имомнинг асл исмларини куплар билмайди ҳам. Аммо ҳамма "Имоми Аъзам", яъни улуғ имом, катта имом деб атайди. Ҳақиқатда ҳам у киши бундай унвонга сазовор зотдирлар. Зар кадрини заргар билади уламолар, имомлар билишади. Имоми Аъзам ҳақида бошқа мазхаб пешвоси Имом Шофеий: "Одамлар фиқҳда Абу Ҳаниифанинг боқимандаларидир", деганлар. Бошқа бир мазҳаб пешвоси Имом Моликдан одамлар: "Абу Ҳанифани курганмисиз?" деб сурашганида: "Ҳа, агар ушбу устунни тилла демокчи булса, хужжат топа оладиган одамлигини кўрдим, деб жавоб берган эканлар. Машҳур имом Абдуллох ибн Муборак: "Фиқҳда энг кучли одам Абу Ҳанифадир. Унга ўхшашини кўрмадим", деган.

ДИЁРБЕК Кобулов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти 4-курс талабаси

#Талабалар

Izoh qoldirish

Izohlar