28.05.2021

ҲАЖ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ

Бутун оламларнинг парвардигори, меҳрибон ва раҳмли, қиёмат кунинг эгаси, фақат ўзигагина ибодат қилиниб, ўзидангина нажот сўралувчи Аллоҳ таолага ҳамду санолар, сарвари коинот, хотаман набиййин бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга саловату саломлар бўлсин. У кишининг аҳллари ва саҳобаларига ҳам.

       Ҳаж ибодати исломдаги беш рукндан бири бўлиб, жуда ҳам улуғ ибодатдир. Иложини топган ҳар бир мусулмон бу ибодатни адо этса, катта бахтга, савобга эга бўлади.

       Ҳажга боришда ҳар бир ўлканинг , минтақанинг ўзига хос қонун-қоидалари, йўл машаққатлари борлиги сабабли, ҳажга борувчилар баъзи йўл муаммоларини ҳал қилишларига тўғри келaди. Шу боисдан ҳажга бориш имкониятига эга бўлганлар, бу имкониятнинг қадрига етиб, чиройли ва мукаммал ҳаж қилишлари, фиқҳий масалаларни ҳамда ҳажнинг одоб арконини яхши билишлари лозим.

        Минг афсуслар бўлсинким, комунистларнинг истилоси давомида Туркистондек ислом юртининг мусулмон фарзандлари бу улкан бахтдан маҳрум бўлдилар. Улар ўзларининг динлари-ислом дининг  марказидан айрилиб қолдилар, иймонни қувватлантириб турувчи манбаъдан узуб қўйилдилар.

        Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсинки, Кейинги пайтларда бу диёр мусулмонларига ҳам имкон туғилиб, улар бошқа диндош биродарлари  қаторида ҳаж ибодатини адо этишга муяссар бўлмоқдалар. Аммо кейинги уч-тўрт йиллик тажриба шуни кўрсатдики, шу улкан ибодатни тўла тўкис адо этиш масаласида кўпчилик хали таълим-тарбияга муҳтож экан. Бу табий ҳол албатта. Чунки ҳаж бир йилда бир мартагина бажариладиган ибодат. Хўп арконлари ёддан чиқиб қолиши турган гап. Шунинг учун ҳамма бу ибодатнинг йўл- йўриқларни қайта-қайта ўрганишга мажбур. Ҳатто хизмат вазифалари юзасидан ҳар йили ҳажда қатнашадиган  уламолар ҳам қайта- қайта китоб кўрадилар. Ҳаж йўриқлари хусусидаги қўлланмага, айниқса бугун жуда муҳтождирлар. Тўғри, кейинги  бир икки йил ичида бу камчиликни тўлдириш учун айрим  нашрлар чиқарилди.

       Аммо улар ё тилининг қийинлиги, ё маълумотнинг етарли эмаслиги боисдан талабга жавоб бермайди. Бошқа тилларда ҳам, кўпи қуруқ ибодат васфи  билангина кифояланиб қолганлиги аён бўлди.

Р,Ҳалилов 

 

РАллоҳ таолодан кўмак тилаган холда, ўзига таваккул қилиб, ушбу диплом  ишини ёзишга қўл урдим. Парвардигорнинг ўзи ҳаммамизнинг илимларимизни янада зиёда қилсин.   

Izoh qoldirish

Izohlar