Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида муҳим мавзуда мулоқот бўлиб ўтди
Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтган “Давлат ва дин муносабатлари: тарихий воқелик ҳамда бугунги кун” мавзусидаги давра суҳбатида, Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти жамоаси ҳам ONLAYN тарзда қатнашишди. Унда Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Мақсудов иштирок этди ва мавзу юзасидан чиқиш қилди. Жумладан, юртимизда қадимдан турли миллат ва элат кишилари, турли дин ва конфессиялар вакиллари тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келиши; жамиятда фуқаролар ўртасида аҳиллик ва ўзаро бирдамлик муҳитини яратиш, шунингдек меҳр-оқибат туйғуларини таркиб топширишга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани; давлатимизнинг шу йўналишда олиб бораётган изчил сиёсати жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳақли равишда эътироф этилаётгани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Izohlar