Жумьадан олдин ва кейин суннат ўқишни инкор қилувчиларга раддия.
Жумьадан олдин ва кейин суннат ўқишни инкор қилувчиларга раддия.
Жума намозидан олдин намоз ўқиш тавсия қилинади ва бу уламолар ижмосига кўра, жума намозининг вақти яшаётган жойнинг маҳаллий вақтига кўра кирган бўлса ва унинг вақт, худди пешин вақти бўлгани каби, қуёшнинг осмон ўртасидан ғойиб бўлиши билан бошланади ва жума намозидан олдин намоз ўқиш бидъат деб ким оғишса, фарқи йўқ.
Жума намозининг олдинги суннати борми ёки йўқми, деган фикрга келсак, уни машруь амал эканига ҳеч кимда хилоф йўқ.
Салмон Форисий розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, бас. атир сурса ва кейин жумъага борса, икки кишини ўртасини ажратмаса, унга фарз бўлган намозни ўқиса, кейин имом хутбага чиққанида имомни тингласа уни шу жумьа билан кейинги жумьа куни ўртасида бўлган гуноҳлари кечирилади”. Имом Бухорий ривоят қилган.
Жумани суннати пешинни суннатига ўхшайди; Ундан олдин тўрт ракат, кейин икки ракат намоз ўқилади, ундан олдин тўрт ракат, кейин эса тўрт ракат намоз ўқиш яхшироқдир. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидан олдин тўрт ракат, ундан кейин тўрт ракат намоз суннат намоз ўқир эрдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан ким жума намозидан кейин намоз ўқиса, тўрт намоз ўқисин. Муслим “Саҳиҳ”ида, Термизий эса “Сунан”ида ривоят қилган ва уни ҳасан деб баҳолаган.
Жума намозининг олдинги суннат намозига келсак, улар бу борада икки фикрда ихтилоф қилганлар:
Биринчи фикр: Жумьа намозининг мунтазам, олдинги суннатлари бор. Бу икки қарашнинг энг зоҳири ҳанафийларнинг фикридир, иккинчиси эса ҳанбалийларнинг фикридир. Ҳофиз Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий айтганидек,бу кўпчилик олимларнинг фикри.
Шунга кўра, жума кунидан олдин суннат намоз ўқиш тавсия қилинади ва ким адашган бўлса, фарқи йўқ
,ўзи билади.
Фақиҳларнинг қавллари:
Иброҳим розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Ибн Масъуд жума намозидан олдин ва кейин тўрт ракат суннат намоз ўқир эрдилар, Нофиь разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Ибн Умар жума куни жума намозидан олдин тўрт намоз, жума намозидан кейин тўрт ракат намоз ўқир эрдилар.
Ал-Дурр ал-Мухтор Шарҳ Танвир ал-Абсор ва Жоми' ал-биҳор Ал-Ҳаскафий томонидан таъкидлаб (тўрт ракат пешиндан олдин, тўрт ракат жумадан олдин бир салом билан ўқиш суннат муаккада дедилар.
: - Имом Нававий Шофеъий (Шарҳ ал-Муҳаззаб - 4/9)да айтдилар: “Жумадан олдин ва ундан кейин турт ракат намоз ўқиш суннатдир, энг кичиги ундан олдин икки ракат ва ундан кейин икки ракат, энг тўлиқи эса ундан олдин тўрт ва ундан кейин тўрт ракатдир Яна Абу Исо ат-Термизий айтдиларки, Абдуллоҳ ибн Масъуд жумадан олдин тўрт ракат ва ундан кейин тўрт ракат намоз ўқиган ва Суфён Саврий ва Ибн ал-Муборак унинг ҳузурига борганлар.
- Имом ал-Аллама Закария ал-Ансорий Шофеъий китобида (Асна ал-матолиб шарҳ равзат-толиб - 3/196) айтдилар: "Жума куни суннатлари пешиндан олдинги ва кейин ўқиладиган намозларга ўхшайди. Бу суннат намозлар аниқ - тасдиқланган суннатлар ва ундан бошқалари - тавсия этилган суннатлардан иборат.
Олим Ибн Нужаим Ҳанафий ўз китобида (“Ал-Баҳр ар-раиқ фи шарҳ канз ал-дақоқиқ” – 4/248): “Ҳадисни шарҳлаш (Қуёш заволдан ўтиб кетганидан кейин тўрт вақт намоз ўқир эди). : “Баъзи шайхларимиз бу ҳадиси шарифда аниқ таъкидлаганларки, жума кунининг суннати – пешинни олдинги суннати кабидир, чунки унда ҳадис бор бўлгани учун пешин ва жума орасини ажралиш йўқ”. Бу ҳақда олим Ибн ал-Ҳумом Ҳанафий ўзининг (“Фатҳул-қодир”) китобида таъкидлаган.
– Олим Абул-Баракот ан-Насафий Ҳанафий (Матн Канз ал-Дақоика' 2/319) деганларидан. “Маълумки, жума намозидан олдинги тўрт ракат суннатнинг ҳукми пешиндан олдинги тўрт ракат суннат кабидир.
Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси Қ Машарипов таржимаси
Izohlar