НОСУРИДДИН АЛБОНИЙН ВА АБДУЛФАТТОҲ АБУ ҒУДДАНИНГ ОРАСИДА БЎЛИБ ЎТГАН СУҲБАТ
Биродарим шайх Муҳаммад Мунир роҳимаҳуллоҳ вафотидан олдин шаъбон ойида Мадинаи мунавварага келганида менга сўзма-сўз айтиб нақил қилган ҳадис илмининг ҳақиқий олими, муҳаддис шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Ҳалабий, Носуриддин Албонийни бахсга чақиргани ва улар орасида бўлиб ўтган суҳбат:
Баҳс Риёз шахрида бўлди.
Шайх Абдулфаттоҳ унга айтди:
— Сиз муҳаддис ва ҳадис илми олимимисиз?
Жавоб бериб:
— Шундай дейишади, деди.
Шайх Абдулфаттоҳ:
— Бу илмнинг исноди(ҳадисларнинг Росулуллоҳ алайҳи саломга етиб борувчи занжирини)ни қайси уламолардан олдингиз?, деб сўради.
Албоний:
— Китоблардан, дея жавоб берди.
Шайх Абдулфаттоҳ:
—Модоми-ки ҳадисни ўз аҳлидан олмаган экан, уни ўз аҳлидан олмаган киши муҳаддис бўла олмайди, деди. Сўнгра яна:
— Сиз сарф ва наҳв илмида (араб тили грамматикасининг икки муҳим бўлими)ва бошқа илмларда ҳам олиммисиз?, дея сўради ва «Саҳил Ал-Бухорий» китобини келтиришларини илтимос қилди.
Сўнгра китобни келтиришди. Шайх Абдулфаттоҳ Росулуллоҳ алайҳи салом ғазотларнинг бирида саҳобаларига: اذهبوا (боринглар),اربعوا (алифи касра билан, тўртта-тўртта бўлиб кетинглар), деган маънодаги ҳадисни очдилар. Сўнгра китобни Албонийга бериб, бу ҳадисни ўқиб беришини сўради.
Албоний ҳадисни ўқий бошлади ва اربعوا (алифи касра билан, тўртта-тўртта бўлиб кетинглар) калимасига келди. Сўнгра уни أربعوا Алифи фатҳа билан ўқиди. Уни маноси тўрт оёқлаб кетинглар, деган маънода эди.
Шунда шайх Абдулфаттоҳ:
Сизга тўрт оёқда кетишингиз кифоя қилади, жоҳиллигингизга шу кифоя, эй тўрт оёқда кетувчи. Боринг, тилни ўрганинг, деди.
Албоний шундан кейин ҳам ҳадис билан шуғулланди. Бас, замондошлари унга бу мавқени қаердан олиб берди?!
Шу жумладан у талабаларга «Агар мени қўлимда бўлганида албатта,Росулуллоҳ алайҳи саломнинг қабрини ҳарамдан чиқариб ташлардим ва яна албатта, яшил гумбазни буздирган бўлардим» дер эди
Албонийнинг талабалари орасида Жуҳаймон исмли шахс ҳам бўлиб, у ҳижрий 1400-йилнинг бошида «Масжид ал-ҳаром»ни босиб олиш ҳаракатини бошлади. Улар қуролларни жасад тобутига яшириб олиб киришди ва ҳарам масжидининг эшикларини ёпиб, Маҳдий исмли талабалардан бирига кутилган Маҳдий сифатида байъат беришларини талаб қилишди. Бу воқеада 4000 зиёратчи ҳалок бўлди.
Манашу фитнадан сўнг Албонийни Урдунга чиқариб юборишди.
Шайх Абдулфаттоҳ, Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин ҳалабий ва унинг бизнинг асримиздаги шогирди, ҳозирда Мадина шаҳрида бўлган Шайх Муҳаммад Аввома Албоний ҳақида,
Дарҳақиқат унинг амаллари Ислом умматини парчалаганини айтишди.
Шайх Муҳаммад Саид Ҳаддод Ал-Ҳалабий.
Ёзди: Устоз Абу Ёсир Ал-Аробий
Меҳрибон ва раҳимдил Аллоҳнинг номи билан бошлайман.
Аллоҳ йўлидаги суюкли биродарларим.
“Малумки, бировга ҳужум қилишни одат қилмаганман ва доимо ҳамманинг фикрига ҳурмат билан қараганман, ҳатто улар билан мухолиф бўлсам ҳам. Лекин бу масала ҳақида жуда кўп гапирилиши ва унинг кенг тарқалиши сабабли, унинг жуда хавфли даражага етиб борганини кўриб, бу ҳақида гапиришни ўзим учун омонат деб билдим”.
Бу масала "Албоний ҳадисни саҳиҳ ёки заиф деб баҳолаган" деган ибора ҳақидадир.
Кейинги вақтларда баъзилар шу даражага келиб қолдики, гўё Албоний тўққизта муҳаддис имомлардан бири деб ҳисоблай бошлашди, ваҳоланки у 1999-йилда вафот этган.
Мавзунинг асосий нуқтасига қайтайлик:
- Кўпинча интернетда "Албоний саҳиҳ деган" деган иборани кўрамиз. Ҳақиқатда эса Албоний муҳаддис бўлмаган, ҳатто бирорта ҳам ривоятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача бўлган санади билан ёдламаган. Агар у муҳаддис бўлса ҳам, унга ҳадисни саҳиҳ ёки заиф деб баҳолаш ҳуқуқи берилмаган бўлар эди. Чунки бу иш муҳаддисга эмас, ҳофизга тегишлидир. Ҳофиз илмий жиҳатдан муҳаддисдан юқори саналади
- Муҳаддис ривоятларни санадлари билан ёдлайди, ҳофиз эса бундан ташқари ҳар бир ровийлар ҳақида ва унинг барча табақаларини билиши талаб қилинади.
- Албоний саҳиҳ ва заиф ҳадисларни баҳолаган, лекин у бу ишга лаёқатли бўлмагани учун баъзан заифни саҳиҳ деб, саҳиҳни заиф деб баҳолаган.
БАХОДИР домла Бекимматов
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти мударриси.
Izohlar