Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг "Саҳиҳи Бухорий Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ" 4 томлик китоби 10 ўрамда, Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳадя сифатида етказиб берилди.
Бугун Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида мазкур китоб тақдимоти ўтказилди.
Ушбу китоб ислом оламида "Амирул муъминийна фил ҳадис" ("Ҳадис илмида мўъминлар амири"), "Имомуд дунё" ("Дунё имоми") каби юксак ва шарафли номларга сазовор бўлган буюк ватандошимиз, муҳаддислар султони - Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий нинг шоҳ асари, Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи мўътабар манба - "Саҳиҳи Бухорий " (Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ)нинг ўзбек тилига таржимаси келтирилган.
Китоб кенг жамоатчилик, исломшунос тадқиқотчилар ва диний таълим муассасаси талабалари учун мўлжалланган.
АРМ раҳбари: Р.Машарипов
Izohlar