20.07.2026

Ахборот ресурс маркази янги китоблар билан бойитилди

Бугун Кўкалдош ислом ўрта махсус таълим муассасасидан билим юртимиз талабалари ўқиб фойдаланишлари учун янги китоблар етиб келди.
Ушбу китоблар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти томонидан «Фиқҳ илмига кириш» фани учун чоп этилган ўқув қўлланмалар бўлиб, улар таълим муассасамизга ҳадя сифатида берилди.
Китобларни келгусида талабаларимиз ўз фанлари доирасида ўқиб ундан манфаат олишлари мақсадида ахборот ресурс марказига жойлаштирилди.
Дарҳақиқат, таълим муассасамизда фиқҳ ва фиқҳга оид фанлар мана шундай фундаментал, чуқур илмий ва диний аҳамиятга эга адабиётлар асосида ўқитилади!

«Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбарияти ва мударрислари Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига ушбу юборилган адабиётлар учун ўз миннатдорчилигини билдиради!

✍️ «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.