Энг китобхон талаба ноутбук билан тақдирланди
Энг китобхон талаба ноутбук билан тақдирланди
Имом Фахридин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида эълон қилинган “Энг китобхон талаба” мусобақаси натижасига кўра 2022 йил давомида энг кўп китоб ўқиган талаба сифатида 120 “Б” гуруҳ талабаси Абдумаликов Муҳаммаддиёр биринчи ўринга сазовар бўлди. Абдумаликов Муҳаммаддиёрнинг Ахборот ресурс марказидаги карточкаси кўриб чиқилганда у 2022 йил давомида жами 80 та китоб олиб ўқиб топширган бўлса шундан 62 та китоб ўзи мустақил равишда олиб ўқиган китоблари эканлиги маълум бўлди, яъни Муҳаммаддиёр шайҳ Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва ҳаёт” китоблари тўплами тўлиқ мутолаа қилиб чиққанлиги тахсинга сазоварлиги билан ажралиб турди. Натижада энг китобхон талаба ноутбук билан тақдирланди. Шу билан бирга билим юрти мудири томонидан барча талабаларга Муҳаммаддиёрдан ўрнак олиш зарурлиги, китобга ошно бўлиш шартлиги хикмат билан қайта таъкидланди.
АРМ раҳбари: Р.Машарипов
Izohlar