ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК КУКРАК НИШОНИ ТАҚДИМОТИ
Хоразм вилоятидаги диний соҳа ходимлари “ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” кўкрак нишони билан тақдирланди
Хоразм вилояти маънавият-марифат вилоят кенгаши мажлислар залида “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Маҳмуджон Умирзақов кириш сўзи билан очиб, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан “ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” нишонининг таъсис этилгани ҳукуматимизнинг диний соҳага бўлган юксак эътиборининг яққол намунаси эканини таъкидлади.
Мазкур тадбирда Хоразм вилоятидаги диний соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонига сазовар бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакили ўринбосари, Урганч шаҳар бош имом-хатиби Ҳасанбой домла Кенжаев ҳамда Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси манавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Сухроб домла Қадамовлар мазкур кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.
Izohlar