30.07.2021

ФАРЗАНДЛАРНИ ЭЗГУЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ

Юртимиз  тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик мехнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган  олижаноб халқимизнинг тинч хаётини хар қандай бало- қазолардан асрасига ўз хиссамизни қўшиш- бугунги кундаги энг долзарб вазифамиз бўлиши керак    максад  келажагимиз бўлган ёшларни эзгулик рухида тарбиялаш, ёт ғояларнинг гирдобига тушиб қолмасликларининг олдини олиш ўз миллий ғоямизнинг мазмун мохиятини, хеч кимдан кам бўлмаган миллат, юрт фарзандлари эканликларини уларнинг онгларига сингдириб боришда ота – оналар маьсулиятли булишлари керак.

Биз бугунги кунда тинч ва осайишта юртда барча соҳоларда барқарор ривожланиб “Қандай мақсадни кўзлаяпди?” деган саволларни беришга ўргатишимиз, ўзи ақил етмаган жойларни албатта   ота-оналаридан сўрашлари лозимлиги кўникмасини шакиллантиришимиз шарт ва зарурдир.

Ўзбекистоннинг келажаги ёруғ, эртаси порлоқ эканлигини, унинг олтин калити ёшлар қўлида эканлигини, фан, техника сирларини ўрганиб, юртимизни обод қилишлари, ўзларининг ёруғ келажаклари давлатимиз тамонидан кафолатганлигини фарзандларимиз онгига синдириб билсакгина, биз мақсадга эришган бўламиз. Диний экстремизм ва ақидапарасликдан ёшларни асрашнинг бирдан – бир йўли-янгича фикрлайдиган ёшларни  тарбиялашдир. Болажонларимиз ёт ғоялардан асрашнинг энг макбул йўли китоб ўқиш маданиятини шакллантиришдир. Китоб ўқиган фарзанд  қолби фикрга тўлган бўлади, бўш вақти бўлмайди, чунки бадий асар инсонни яхшиликга ўргатади, манан тарбиялайди. Биз ёшларимизга қанчалик кўп китоб ўқитсак, шунчалик уларни ёт ғоялардан четга тортамиз. Хулоса ўрнида шуни такидлашимиз керакки кайсики мактабдан ёт ғоялар тарафдори етишиб чиқиб, барчани юзини ерга қаратса демакки,  хар бир Ота – Она  эл- юрт ва давлат олдида  хурматини йўқотади.

М.Юнусхўжаев

Имом Фахриддин ар-Розий ислом юрти мударриси.

Izoh qoldirish

Izohlar