11.04.2025

Бугун Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 9-апрель Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун муносабати билан талабалар ўртасида илмий суҳбат бўлиб ўтди!

Бугун Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 9-апрель Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун муносабати билан талабалар ўртасида илмий суҳбат бўлиб ўтди!

Суҳбатда таълим муассасаси манавият ва марифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Сухроб домла Қадамов ҳамда мударрис Рахимов Дўстмуҳаммад домлалар иштирок этди! Тадбирда Дўстмуҳаммад домла соҳибқирон ҳаёти ҳақида бир биридан қизиқ бўлган маълумотларни талабаларга улашди.

Маълумот учун Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кешнинг (ҳозирги Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани) Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган.

Соҳибқироннинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.