26.04.2025

Бугун Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи талабаларига “Диний соҳа ходимларининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи талабаларига “Диний соҳа ходимларининг асосий вазифалари ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев, таълим муассасаси мудири Давронбек домла Абдуқодировлар сўзга чиқиб, бугунги кунда талабаларнинг зиммасидаги долзарб вазифаларни сидқидилдан бажариш баробарида ўз устида мунтазам ишлаши, билим ва касб маҳоратини ошириб бориши, жамиятда ихтилофли масалалар келиб чиқишининг олдини олиши, бузғунчи тоифаларга илмий асосда раддиялар бериши, янги пайдо бўлаётган иллатларга қарши курашиши лозимлигини, диний соҳа ходимлари ёшлар таълим-тарбиясига катта эътибор қаратиши, уларни зарарли таъсирлардан асраши, юз йиллар давомида ота-боболаримиз орзу қилган, биз эришган неъматларга шукр ҳиссини шакллантириш, оилавий ажримлар олдини олиш, хусусан, фарзанд тарбиясида бобо-момолар панду насиҳатларига амал қилиш каби муҳим вазифаларга эътибор қаратиш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтишди. Мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар кун сайин яхшиланиб бораётгани, масжидлардаги шароитлар ҳавас қиладиган даражада бўлаётганини алоҳида таъкидланди!


✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.