15.11.2025

Қазо намозларини адо этиш

Қазо намозларини адо этиш

Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 103-оятида шундай дейди:
“Дарҳақиқат, намоз мўминлар учун вақт белгиланган фарздир.”
Ушбу оятдан маълум бўладики, намозни белгиланган вақтида адо этиш ҳар бир мўмин учун фарз ҳисобланади. Намозни вақтидан кечиктириш узрсиз ҳолда жоиз эмас. Агар кимдир узр сабабли намозни ўтказиб юбормаган бўлса, узр кетгач, уни қазо қилиши воҷиб бўлади.

Ўтиб кетган фарз намозни қазо қилиш — фарз,
ўтиб кетган вођиб намозни қазо қилиш — вођибдир.

Суннат ва нафл намозлар қазо қилинмайди, лекин агар бошланган бўлиб бузилган бўлса, у ҳолда нафлларни ҳам қазо қилиш воҗиб бўлади.

Агар кимдир бомдоднинг суннатини фарзи билан бирга ўтказиб юборар экан, заволга яқин вақтгача суннатини фарзи билан бирга қазо қилади. Агар фақат суннатини ўтказиб юборадиган бўлса, уни қазо қилмайди.

Намозларда тартибни сақлаш

Намозларда тартибни сақлаш воҗибдир. Яъни, ўтказиб юбборилган намозни ўқимасдан вақт кирган намозни ўқиш жоиз эмас. Шунингдек, қазо намозларининг ўзаро тартиби ҳам сақланиши лозим.

Масалан, бомдод қазосини ўқимасдан пешин қазосини ўқиш жоиз эмас. Шунингдек, витр ва фарз намозлари орасида ҳам тартиб сақланади. Масалан, ким витр қазосини ўқимаган бўлса, бомдоддан аввал витр қазосини адо этади.

Тартибни сақлаш шарти фақат қазо намозлари олтитадан кам бўлганда амал қилади. Агар қазо намозлари олти ёки ундан кўп бўлса, тартибни сақлаш воҗиб бўлмайди.

Тартиб уч ҳолатда воҗиб бўлмайди:

  1. Қазо намозлари олти ёки ундан кўп бўлса;
  2. Вақти кирган намозни ўтказиб юбориш хавфи бўлса;
  3. Киши унутиб, қазо намози борлигини билмай, вақтли намозни ўқиб қўйса.

Агар олтинчиси витр бўлса, у ҳолда бомдоддан олдин витр қазосини адо этиш лозим бўлади. Агар бир кишида кўп қазо намозлар бўлиб, уларни ўқиб, кам миқдоргина қолдирса, тартиб унга қайтадан воҗиб бўлмайди. Масалан, кимдадир ўн қазо бўлиб, тўққизтасини ўқиб, биттасини қолдирса ҳам, вақтли намозни аввал ўқиса — намози саҳиҳ бўлади.

Агар кимдир бир маҳал қазо намози борлигини билган ҳолда, вақтли намозни ўқиса, унинг фарз намози фасод бўлади. Бироқ бу фасод кейинги ҳолатга боғлиқ:
— Агар у беш вақт намозни ўқиб бўлсаю, ҳали қазо намозини ўқимаган бўлса, бешинчи намознинг вақти чиққач, ўқиган беш намози саҳиҳ бўлади.
— Аммо агар у қазо намозини шу вақт ичида ўқиб олса, ўша кунлик намози ботил бўлади ва улар нафлга айланади. Шунинг учун уларни қайта қазо қилиши лозим бўлади.

Қазо намозларида ният

Агар кишининг қазо намозлари кўп бўлса, у ҳар бирини аниқ ният билан ўқиши керак. Агар аниқ номини эслаб бўлмаса, қуйидагича ният қилиши кифоя қилади:

“Биринчи ўтказиб юбorgan пешин намозимни қазо қилмоқдаман.”
“Охирги ўтказиб юбorgan пешин намозимни қазо қилмоқдаман.”

 

 

Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси мударриси  Маткаримов Турсунбой Шокирович