БЕРНАД ШОУ ИСЛОМ ВА УНИНГ ЭЛЧИСИ ҲАЗРАТИ РАСУЛУЛЛОҲ ҲАҚИДА
Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди.
БЕРНАД ШОУ
ИСЛОМ ВА УНИНГ ЭЛЧИСИ
ҲАЗРАТИ РАСУЛУЛЛОҲ ҲАҚИДА

Бернард ШОУ (1856.26.7, Дублин 1950.2.11, Эйот-Сент-Лоренс) — инглиз ёзувчиси, драматург. Нобель мукофоти лауреати (1925). 1871 йилда диний мактабни тугатгач, бирмунча вақт руҳоний бўлиб ишлаган. 1876 йилда Лондонга кўчиб бориб, журналистика ва бадиий ижод билан шуғулланган. Дастлабки романлари — «Миси чиққан никоҳ»,«Артист севгиси», «Кэшел Байроннинг касбкори», «Ҳаваскор социалист» 1881—83 йиллар чоп этилган.
Шоунинг «Тул хонадонлари» (1882),«Юракхўр» (1883), «Уоррен хонимнинг касбкори», (1884) илк пьесалари саҳна юзини кўра олмаган. Шу боис муаллиф уларни «Ёқимсиз пьесалар» (1898) номи билан нашр этган. Шундан сўнг Шоунинг «Ёқимли пьесалар» («Қурол ва инсон». Кандид», 1894; «Тақдир арзандаси», «Яшасак — кўрармиз», 1895) ҳамда «Пуританлар учун учта пьеса» («Шайтоннинг шогирди», 1896—97; «Цезарь ва Клеопатра», 1898; «Капитан Брасбунднинг мурожаати» эълон қилинган. Ушбу пьесаларни яратиш жараёнида Шоунинг драматургик методи узилкесил шаклланган ва у «ғоялар драмаси» сифатида шуҳрат қозонган замонавий драматургиянинг асосчиларидан бири бўлиб қолган. Жаҳон драматургия тарихига сермаҳсул драматурглардан бири сифатида кирган Бернард Шоу 30 дан зиёд саҳна асарларини яратган. Унинг «Пигмалион» (1913),«Юраклар вайрон бўлаётган хонадон» (191319), «Олма ортган арава» (1919), «Мафусаил сари орқага» (1918—20), «Авлиё Иоанна» (1923), «Ёмон бўлса ҳам, ҳақиқат» (1931), «Миллионер аёл» (1936), «Женева» (1938), «Яхши қирол Карлнинг олтин кунларида» (1939) каби асарлари рангбаранг мавзуларга, турли жанр кўринишларига эга бўлиб, унда тарих ва жамиятда рўй берган воқеалар янгича талқин этилган, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни турли нуқтаи назардан кўрсатишга қаратилган. Шоунинг гуманизм ғоялари билан суғорилган драматургияси 20-аср адабиётида муҳим воқеа бўлган, жаҳон драматургияси ва театрининг кейинги тараққиётига катта туртки берган. Айрим пьесалари ўзбек тилига таржима қилинган.
■ Ҳайрат берувчи қувватга эга бўлгани учун Муҳаммад динига нисбатан анчадан бери чуқур ҳурмат билан қарайман. Менга шундай туюладики, Ислом дини тинмай ўзгараётган ҳаётнинг турли лавҳаларига ва ҳар даврга мос келадиган фикрлари бор ягона диндир. Мендек машҳур кишиларнинг келажак ҳақидаги фикр ва тушунчаларига аҳамият бериш керак. Мен Исломиятни эртанги Европа қабул қилишини сўйладим. Ўрта асрдаги черков ўз ҳасадлари ва жоҳилликлари сабабли Исломиятни қора ранглар билан тасвирлади. Улар Муҳаммад (с.а.в.) ва унинг динидан ҳам нафратланиш руҳида тарбияландилар. Уларнинг наздида Муҳаммад (с.а.в.) «Антихрист» (Исонинг душмани) эмиш.
■ Муҳаммад!.. Бу фавқулодда инсоннинг ажойиб ҳаётини ўргандим. У Исо душмани эмас, балки бутун инсониятнинг қутқарувчисидир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлига олса, аниқ ишонаманки, инсониятни тинчлик ва саодатга элтади.
■ Муҳаммад пайғамбарларнинг энг улуғидир. Агар у бугунги дунёнинг ҳукмдори бўлганида эди, инсониятнинг барча муаммолари тугунини тадбир ва заковат ила бир-бир ечарди.
■ Муҳаммаднинг дини аҳли башар учун барча давру замонларда асқотадиган ягона дин эканлигига ишонаман. Бу дин инсониятнинг барча насллари таважжуҳини ўзига жалб қила олиш қобилиятига эга.
■ У Ҳижоз минтақаси аҳолисини қабилавий жанг-жадаллар чангалидан қутқарди. Уларни миллий бирдамликка эриштирди. У сафсата сотувчи маст-аласт қавмни парҳезкор қавмга, қонунсиз бир жамиятни тартиб-интизомли жамиятга, ахлоқсиз тубан ҳаётни энг олий инсоний ахлоқ-одоб ҳукмрон бўлган жамиятга айлантирди
■ Кези келганда айтишимиз керакки, ўн тўққизинчи юз йилда Чарлиле, Гёте ва Гиббон каби олим ва ёзувчилар Муҳаммад (с.а.в.) динида ҳақиқий қиймат кўрдилар. Шу зайлда Европа Исломиятга нисбатан бошқачароқ муносабат билдира бошлади. Бугунги Европа бу йўлда яна-да олдинга бормоқда ва Муҳаммад (с.а.в.) динига ошиқ бўлмоқда. Келажак асрда бундан-да илгарилаб кетади. Европа барча муаммо ва дардларидан қутулиш учун бу диннинг қандай муҳим восита эканини билади. Менинг тушунчамнинг мана шу жиҳатини англашингиз керак. Ҳозирда ҳам менинг ватандошларим ва бошқа европалик бир қанча кишилар Муҳаммад (с.а.в.)нинг динини қабул қилдилар.
■ Агар Муҳаммаддек (с.а.в.) бир одам ҳозирги дунёни бошқарганида эди, бу дунёнинг мушкулотларини ҳал қилишга у муваффақ бўлар эди, бу эса, ўз навбатида, ҳозирги дунёга етишмаётган хотиржамлик ва бахтни олиб келган бўларди.
■ Мусулмонларнинг намози икки мингинчи йилда дунё тиббий тавсияномаларидан жой олади.
■ Черковлар оддийлик ва содда кўнгилли бўлишни ўргатганларидай ўзлари ҳам ўрганишлари керак…
■ Мабодо бирор бир дин кейинги 100 мобайнида Англияни, қолаверса бутун Европани бошқариш имкониятига эга бўлса, бу фақатгина Ислом бўлиши мумкин.
■ Дин бизни жасоратли қилади, динсиз барчамиз қўрқоқмиз.
■ Дин ягонадир, аммо унинг юзлаб қиёфаси бор.
■ Парвардигор биз учун гўзал дунёни яратди, аммо биз уни вайрон этаяпмиз.
■ Эътиқод бўлмаган жойда мунофиқлик уйғунлик бўлади, билим бўлмаган жойда билимсизликнинг исми билим бўлади.
манба:www.kh.davron.uz
УЗ
РУ
EN
العربية