21.01.2021

Тошкент ислом институтида таълим муассасаси талабалари ва иш берувчи ташкилот вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев ва Урганч шаҳридаги Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мудири Даврон домла Абдуқодиров иш берувчи вакиллар сифатида тадбирда иштирок этмоқдалар.

Учрашувда институт ректори У.Ғафуров ва Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев модераторлик қилмоқда.

 

Айни пайтда Олий маъҳадда 10 нафар хоразмлик талабалар таҳсил олмоқда. Мазкур талабалар институтни битиргач, Хоразм  вилоятидаги мадраса ва масжидларга ўқитувчи ҳамда имом-хатиб ёки ноиб имом вазифаларига ишга тақсимот қилинади.

ИМОМ ФАХРИДДИН ар-РОЗИЙ ЎМИБЮ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Izoh qoldirish

Izohlar