28.07.2022

Такфирнинг маънолари ва мазмун-моҳияти

Такфир тушунчаси. Бу ибора араб тилидаги “куфр” сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, луғатда инкор қилиш, осий бўлиш, тан олмаслик каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса ­икки хил маънода келади. Бири – динда, яъни, Аллоҳ ва Унинг Расулига итоатсизлик иккинчиси, инъом этилган неъматни менсимай, инкор этишга нисбатан қўлланилган. 

Такфир тушунчаси ва унга оид ҳукмлар. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён этилган мазкур ибора унинг истилоҳий маъноларидан бирига далолат қилиши сўзнинг йўналишига қараб ёки кўзда тутилган маънони ёритувчи қўшимча далиллар билан тушуниш мумкин. Масалан, Қуръонда куфр лафзи бир неча ўринларда келган бўлиб, унда Аллоҳ таоло очиқ куфрни ирода қилмаган. Баъзи оятларда куфрдан мақсад шахсни ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади. Бошқа бир оятларда “мутлақ куфр” зикр этилиб, ислом миллатидан чиқишгача бўлган ҳолатлар назарда тутилган.

Аллоҳ таоло кишини мажбурланган пайтда “куфр” сўзини айтиб қўйса уни азобламаслигини ояти каримада маълум қилгач, уламолар ундан келиб чиққан бошқа масалаларга ҳам ҳукм чиқаришган. Бунга кўра, куфрга мажбурланган киши диндан чиққан ҳисобланмайди. Бу борада Савбон розияллоҳу анҳудан Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Менинг умматимдан хато қилганда, эсдан чиқарганда ва мажбурланганда қилган ишидан қалам кўтарилди”, – деган машҳур ҳадиси ривоят қилинган.

Бир киши куфрга мажбурланса, у ўлимдан қўрқиб куфр сўзини айтиб юборса-ю, қалби иймон ила хотиржам бўлса, уламолар унга гуноҳ бўлмаслигига, у ҳақда “кофир” деб ҳукм чиқармасликка ижмоъ қилганлар. Бу Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва бошқа уламоларнинг сўзидир.

"Куфр" сўзининг луғавий маъноси: "ўраш" ва "тўсиш" дир. Совутини ўраб, кийимларини кийган одамга араблар: "Кафара диръаҳу би савбиҳи" дейдилар. Араб тилидаги "мукаффар" сўзидан қуроллари билан тўсилган (химояланган) жангчи тушунилади. 

"Куфр" - иймоннинг зиддидир. Уни хакикатни тўсгани учун хам "куфр" деб аталди. Куфр - Ислом ёки Исломнинг камолоти усиз мукаммал бўлмайдиган нарсани инкор этиш демакдир. Шунинг учун ҳам икки шаходат калималарини инкор этиш куфрдир. Диндан экани барчага маълум бўлган нарсаларнинг фарзлиги (масалан намоз) ёки ҳаром эканини (масалан арок) инкор этиш куфрдир.  

Имом Фахриддин ар-Розий 

ислом билим юрти мудир муовини У,Рахимов

Izoh qoldirish

Izohlar