16.12.2022

Салафийларнинг — раҳбарларга қарши чиқиши

Таҳовияда шундай матн келади. Биз подшоҳларга қарши чиқишлиқни дуруст деб билмаймиз ва  ишимизни бошлиқларига итоат қиламиз, агар улар жабр қилсалар ҳам уларга дуойибат ҳам қилмаймиз, уларга итоат қилишда қўлимизни тортмаймиз. Уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилишни бир жузьидир, деб биламиз. Нима учун шунақа дейилса? Имомми ёки подшоҳ бўладими, улар гуноҳ қилмайдиган инсон бўлишлиги шарт эмасдур. Ўша киши зулм қилишлиги билан имомчилигидан чиқиб қолмайди. Улар зулм қилса қарши чиқишлик боғийликдур. Боғийликни хукми шу урушда ўлиб кетса жаноза хам ўқилмайдиган даражадаги диндан чиққан одам деган маънодаги кишидир.

Подшоҳга қарши чиқишлик фасодни келтириб чиқаришдур. Ислом аҳли орасида фитнани ёйишдир, булар хаворижларни мазҳабида бор ишдир. Биз уларни эътиқоди сингари эътиқод қилмаймиз. Улар имомга қарши чиқишлик лозим деб биладилар. Масалан Имомни ёки подшоҳни фосиқлиги ёки зулм қилганлигига далолат қиладиган нарса пайдо бўлса имомга қарши чиқишлик лозим деб биладилар. Аллоҳ таоло Нисо сураси 59 оятда шундай дейди: Аллоҳга итоат қилинглар ва расулига итоат қилинглар, ўзларнгиздан бўлган иш бошиларига итоат қилинглар. У одамлар яхши бўлсин, одил ёки ёмон бўлсин барчасига итоат қилишликни ўз ичига олади. Бу оят Подшохларга итоат қилишлик қуръон билан собит бўлган, бу Аллоҳ ва расулига итоат қилишлик билан баробар  шунинг учун хам бу фарз бўлади. Бошлиқларга итоат қилишлик қайси ишлар билан бўлади?  Бизларни тоатга буюрадими  диний ёки дунёвий бир маслаҳатга, яхши ишга буюрадими фарқи йўқ, барчасида тоат қилишлик лозимдур. дейилади.

Ўша буйруқда маъсият бўлмаслиги керак, яьни подшоҳлар маъсиятга буюрса итоат қилинмайди. Расулуллоҳ айтдиларки: Аллоҳ га осий бўлган ўринларда махлуқга итоат қилинмайди. Хўш булар зулмкор бўлса нима қилиш керак? Уларга офият тилаб дуо қилишлик керак бўлади. Биз уларга дуо қилсак фасод ва фитнани тугашига фойдаси бордур. Уларни касал бўлмаслигидаям, соғлом бўлишидаям  хаммага фойда бордур. Мана уларни баданлари соғ саломат бўлса демак улар жиход қилишликга қодир бўладилар ва зулм ва куфр, фасодни манбаини йўқ қилишликга қодир бўлишлари мумкин.

Ана уларни диёнати яхши бўлсин, иймон эътиқоди мустаҳкам бўлсин деб дуо қилишликда бундаям умумий салохият,бутун халкни маанфати бордур, чунки  подшоҳлар яхши бўлсалар халқни хам яхшиликга буюрадилар, чунки инсонлар ўзларининг  подшоҳининг динидадур. Биз аҳли сунна вал жамоага эргашамиз демак динда юрадиган йўл суннатдир бу йўл бизни саодатга олиб боради, уқубатлардан нафот топишликга олиб боради. Жамоат эса бу саҳобаларни йўлидир ва саҳобаларга эргашганлар йўлидир, биз шунга эргашамиз уларга эргашишлик хидоятдир чунки Расулуллоҳ айтдиларки: Қайси бирларингиз уларни қайсиларига эргашсангизлар ҳам хидоят топасизлар дедилар; Сахобаларга ҳилоф қилишлик бидъат ва залолатдир дедилар. Пайғамбаримиз айтдилар: мени рошид тўғри йўлдаги хилофаларимга, халифаларимни суннатларини ўзларингизга лозим тутинглар  мендан кейин ким бу жамоатлардан бир қарич ажрайдиган бўлса, бу ислом бўйинбоғини бўйнидан ечган ҳисобланади дедилар. Мана биз сақланамиз эҳтилоф чиқаришдан ва бир янгилик қилишдан ва ажралишдан сақлангаймиз нима учун?

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан хадис бор: Ким ажралиб чиқса дўззахда ажраб қолгай. бошқа бир хадисда жамоатдан ажраб чиқишликни янги тоифага қўшилишни қайтардилар.

Баъзи сахобалар ривоят қиладиларки: Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир куни юзландилар ваз қилдилар калбларимиз титраб кетди, кўзларимизга ёш келди, шунда бир киши айтдики, Ё Расулллоҳ бу насихатингиз видолашадиганга ўхшаб қолди нима қилишимизни буюрасиз деганда Айтдиларки: мен сизларга Аллоҳга тақво қилишликни вазият қиламан ва ниҳоятда эшитадиган итоаткор қулоқлик киши бўлишларингизни, кимга агар бир хабаш қул бўлса ҳам унга тоат гапини эшитишликни вазият қиламан, чунки мендан кейин яшайдиган бўлсангизлар кўп эҳтилофларни кўрасизлар шундай экан мени суннатимни рошид хулофоларимни суннатларини ўзларизга лозим тутинглар ва уни озиқ тишларингиз билан маҳкам ушланглар ва янги чиққан ишлардан тоифалардан гап сўзлардан ғоялардан эҳтиёт бўлинглар.

 

Қ.Машарипов

Имом Фахриддин ар-Розий

 ислом билим юрти мударриси

Izoh qoldirish

Izohlar