05.11.2024

ҚАБРИСТОНГА ЁКИ ЎТГАНЛАРГА АТАБ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 
Аксарият фиқҳий манбаларимизда қабристондаги Қуръон тиловати борасида чекловлар келмаган:
وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ .
Яъни: “Маййит дафн қилингач, гоъё бир туя соъйилиб, гоъшти тақсимланадиган муддатча  қабр ёнида Қуръон тиловати ва дуо қилиб туришлари мустаҳабдир” (“Ал-Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).
Лекин ҳадиси шарифларда баъзи сура ёки оятларни оъқиш фазилатли эканига ишоралар бор. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний  шундай дейдилар:
وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن
яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Оъликларингизга “Ясин” сурасини оъқинг”, — деганлар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида оъқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва: “Маййит Қуръон қироатидан манфаат коърмайди”, -деганларга қарши ҳужжат боълади” (“Умдатул-қори” китоби).
Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:
قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
яъни: “Отам менга: “Эй оъғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қоъйгин. Лаҳадимга қоъйиб боългач: «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини оъқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).
Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом оътганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини оъқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.
Бу мавзуда “Баҳрур-роиқ” китобида қуйидаги жумлалар келтирилган:  
وَالشَّيْخُ مُحَمَّدُ بْنُ إبْرَاهِيمَ قَالَ لَا بَأْسَ أَنْ يَقْرَأَ سُورَةَ الْمُلْكِ عَلَى الْمَقَابِرِ سَوَاءٌ أَخْفَاهَا أَوْ جَهَرَ بِهَا أَمَّا غَيْرُهَا فَلَا يَقْرَؤُهَا لِوُرُودِ الْآثَارِ بِسُورَةِ الْمُلْكِ وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقَبْرِ وَقِرَاءَةُ سُورَةِ الْإِخْلَاصِ سَبْعَ مَرَّاتٍ فَإِنْ كَانَ الْمَيِّتُ غَيْرَ مَغْفُورٍ لَهُ غُفِرَ
яъни: “Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: “Қабристонда хоҳ жаҳрий боълсин, хоҳ махфий боълсин “Мулк” сурасини оъқишнинг зарари йоъқ. Чунки у тоъғрисида ҳадислар ворид боълган. Аммо бошқасини оъқимайди”. Абу Бакр ибн Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Қабрларни зиёрат қилиш ва Ихлос сурасини етти марта оъқиш мустаҳабдир. Шу сабаб маййитнинг кечирилмаган гуноҳлари кечирилади” (“Баҳрур роиқ” китоби). 
Шунингдек, уламолар қуйидагиларни айтадилар:
«Маййитга қироат савобининг етиб боришини ҳажнинг савоби маййитга етиб боришига қиёс қилиб олганлар. Чунки ҳаж ҳам намоз амалини ўз ичига олади. Ўз- ўзидан, намозда Фотиҳа ва бошқа суралар бор. Демак, буларнинг барчаси етиб борганидан кейин, баъзиси, яъни тиловат етиб бориши табиийдир. Баъзилар тортишса ҳам, мана шу охирги маъно ҳақдир. Лекин аксар уламолар: «Қироат қилувчи киши маййитга қироатининг савоби ададича савоб берилишини сўраса, Аллоҳ Ўз изни билан ўшанча савоб беради. Чунки агар Карийм сифатли Зотдан сўралса, У албатта беради. Ва дуо қилинса, ижобат этади», дейилади.

АБДУЛҲАКИМ домла Маткаримов
Имом Фахриддин ар-Розий Ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.