19.05.2025

ТАРИХНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ИСЛОМ АДОЛАТИ!

Ёш Умавий саркарда Муҳаммад ибн Қосим Сақафий Синд юртини (ҳозирги Покистоннинг бир қисми) фатҳ қилганидан сўнг, у бу ҳудуддаги ҳиндулар ва буддавийларга нисбатан нодир усулни танлади. Ва манашу усул ўша давирдаги урушлардан кўп фарқ қилар эди. У аҳолини Исломни қабул қилишга мажбурламади ва уларнинг бутхоналарини бузмади балки диний расм русумларини  адо этишга очиқ рози бўлди. Фақатгина уларга уларни ҳимоя қилиш эвазига жизяни юклади, бу Ислом шариатига мувофиқ иш эди. Бундай кўп ишлардан яна бириси, у кўплаб маҳаллий ҳокимларни ўз мансабларида қолдирди, бироқ уларга дўстлик ва қўзғолон қилмаслик шартини қўйди. Манашу билан у барқарорликни сақлаб қолди ва маҳаллий аҳолининг ғазаб ва қасос олиш ҳиссиётларини камайтирди.
Балазурийнинг Футуҳ ал Билдан китобида келтирилган машҳур ҳикоялардан бири, фатҳдан сўнг бир неча ҳинду руҳонийлари Муҳаммад ибн Қосимга келиб, ўз диний расм русумларини ўтказишга ва ибодатхоналарини бузмасликка изн  сўрашди. У бу масалани фақиҳлари ва ҳамроҳлари билан маслаҳатлашди ва уларнинг динига ва ибодатхоналарига зарар етказмаслик ҳақида расмий фармон чиқарди ҳамда уларга бизда нима бўлса, сизда ҳам ўша бўлади. Бизнинг зиммамизда нима бўлса, сизнинг ҳам зиммангизда ўша бўлади. Агар жизя тўласангиз ва тинчликка риоя қилсангиз деди.
Бу ибора кейинчалик мусулмонларнинг бошқарувдаги адолати тимсолига айланди. Бу кўп одамларнинг муомалада раҳм-шафқат ва адолатни ҳис қилганларидан кейин Исломни қабул қилишларига олиб келди.
Тарихчи Абдул Ҳалим Маҳмуд ўзининг “Ислом фатҳининг етакчилари” китобида Муҳаммад бин Қосим Қозиларнинг ҳукмларини, мусулмон бўлмаганларга нисбатан чиқарилган ҳукумларни кўриб чиқарди. У баъзи аскарларнинг маҳаллий аҳолига нисбатан шикоятларини бекор этди ва туб аҳолининг ҳуқуқларини тиклади, бу эса ҳинду қабилаларининг баъзи эътиқодсиз раҳбарларини Ислом динини қабул қилишига олиб келди.
Бу инсонпарварлик сиёсати  Синд (ҳозирги Жанубий Покистон) ҳудудида исломни  барқарор ўрнашишлигида ва тинчлик билан тарқалишига сабаблардан бири бўлди.  

Ал-Баладҳури - Футуҳ ал-Булдон
Ат-Табарий – “Тарих ар-русул ва ал-мулук”

123-Д гуруҳ талабаси Собиров Давронбек
Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти талабаси.