24.12.2021

Ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатиш гуноҳдир!

 

Ҳозирги глобаллашув даврида энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири – ёлғон ва асоссиз ахборотдир. Айниқса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўҳтонлар ва уйдирмаларни урчитиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. айниқса уламоларнинг обрўйларини тўкишни ният қилган манфур кимсаларнинг бўҳтонларига Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлғон ва бўҳтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: 

﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ

فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ﴾ (سورة ﺍلحجرات/6)

яъни: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси 6-оят). 

Одамлардан эшитган нарсасини суриштирмай гапиравериш гуноҳ эканига қуйидаги ҳадис ҳам яққол далил ҳисобланади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

"كَفَى بِالْمَرْءِ إِثْمًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ" (رَوَاهُ الامَامُ مُسْلِمٌ وَالامَامُ أَبُو دَاوُدَ عن أبي هريرة رضي الله عنه.(

яъни: “Кишига гуноҳ бўлиши учун эшитган нарсасини гапиришининг ўзи кифоядир”, – деганлар (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).

Манашу оят ва ҳадислардан келиб чиқадики Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ёки сиз кўраётган ҳар қандай маълумотни тарқатишдан эҳтиёт бўлинг. чунки ҳар бир ёлғ маълумотни тарқатишдан мақсад инсонларнинг шарафини тўкишдир. инсонларнинг шарафини тўкиш енг катта гуноҳ ишлардан саналади. ва айниқса дин хизматидаги уламоларга туҳмат қилиш – гуноҳ устига гуноҳдир! 

М.Юнусхўжаев
Имом фахриддин ар-Розий 
ислом билим юрти мударриси.

Izoh qoldirish

Izohlar