04.03.2022

Савдодаги бараканинг омили

Ислом дини инсонлар уртасидаги муносабатларда хамиша адолат, инсоф, халоллик булишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида савдо –сотик хам алохида ахамиятга эгадир.Аллох таъоло бандаларини узаро савдо- сотик килишда харидор хаккига риоя килиш тарози ва улчовларда бошкаларга хиёнат килмасликни буюрган. Куръон Каримнинг бир неча оятларида савдо-сотикдаги халоллик тарози ва улчовлардан уриб колмаслик мусулмон ахлокиниг ажралмас кисми эканига эътибор каратилади ва харидор хаккига хиёнат килиш огир гунохлардан экани таъкид килинади.Бозор ва дуконларимизда савдо килаётган тожирлар харидор хаккидан уриб колиш, улчовни кам тортиб бериш халокатли иш эканини, бундайларга киёматда огир жазо булишини бирор сония хам эсдан чикармасликлари лозим.

         Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Улчовда халол ва адолатли булмаганлари боис аввал утган баъзи умматлар халокатга учраганини унитманглар», деб насихат килганлар. Куъони Карим тижорат ахлини тарозини тугри тортиш хакида кайта-кайта огохлантириши бежис эмас. Чунки савдода икки тамон – сотувчи хам , харидор хам рози булмаса, олди- сотди халол булмайди. Харом савдо эса алдамчилик, тавломачиликнинг узгинаси булиб, у ислом шариатида каттик гунох саналади.Бундан ташкари, бирор киши алдов, хиёнат йули билан бойлик оттириб, унга эгалик килолмаган, яъни топгани узига буюрмаган. Савдо халол булиши учун молга катта нарх куйиб, ортикча фойда олинмаслиги, молнинг нави, жинси, масдари ва харажатлари хакида ёлгон аралаштирмаслиги, олувда хам, сотувда хам, каттиклик килмай молдан нархдан утиб берилиши, савдода рост булса хам касам ичишдан тийилиш лозим. Абу хурайрадан (Р,А) ривоят килинган хадисда» «Касам молни бозоргир киладию, аммо баракасини кетказади» , дейилган (Имом Бухорий ва  Муслим ривояти.)  Етимнинг молини узлаштириб олиш ёки унинг молидан уринсиз жойларга сарфлаш ёки йуколишига йул куйиш айни гунох ишлардандир. Мўъмин кишидан савдонинг шаръий жиҳатларини билиш билан бирга, тадбиркор бўлиши, яхши натижа берадиган тарафларни излаб топиши ҳам талаб қилинади. Гоҳо киши қилмоқчи бўлган ишининг шариатда рухсат берилганлигини билиши мумкин. Лекин, нўноқлик қилиб иш кўзини топиб билмаса, кўзлаган фойдаси ўрнига зарар кўриб қолади. Зеро, тадбирсиз қилинган ишда ҳам яхшилик йўқдир. Бетадбир киши шариатни қанчалик ўрганмасин кўзлаган натижасига ета олмайди. Ҳунарманд, ишбилармон кишилар эса ҳамиша муваффақиятга эришганлар.

       Шундай савдогарлар борки улар одамлардан улчаб олишганида хеч хакларни кетказишмайди тугрича олишади. Аммо бошкага сотишда узлари адолат ва инсофга риоя килишмайди. Хужжатул –Ислом  Абу Хомид Газзолий : «Савдогар кийимнинг яхши тарафини курсатиб, ёмон жойини яшириб сотса, у ёлгончидир, шунингдек, молини коронгу жойда курсатса, фирибгардир», деганлар.

        Кайс ибн Абу Гаразадан ривоят килинган хадисда Расуллуллох (С.А.В.) : «Эй тожирлар жамоаси, савдога албатда шайтон ва гунох хамрохдир, савдоларингизга садака аралаштириб туринглар» деганлар (Имом Термизий, АбуДовуд, Ибн Можжа ривояти). Демак бозорларимизда содир булаётган молнинг айбини яшириш, касам ичиш, нархни кутариб юбориш, тарозидан уриш, бадхулклилик каби ишларга каффорат булиб туриши учун тожирларимиз садака, хайри ихсонларни купайтириб туриши лозим.

       Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва салламдан «Кайси касб яхши?» деб сурашганида , у зот  (САВ) «Кишининг кули билан килган мехнати ва барча яхши савдо», деб жавоб берганлар. Яъни касбларнинг энг яхшиси кул хунари ва ёлгон – хиёнат  аралашмаган халол савдо экан. Аммо бозорларимизда шайтон ва нафс сузига кириб, харидор хаккига хиёнат килиш холатлари учраб туради. Аллох таоло барча ишлар каби савдо ва тижоратда хам халол булишимизни, харидори хаккига хиёнат килишдан эхтиётланишимизни, солих амалларимиз билан икки дунё саодатига эришимизни насиб айласин!

У.Рахимов

Имом Фахриддин ар-Розий 

ислом билим юрти мудир муовини

Izoh qoldirish

Izohlar