Мишкот ал- масобиҳ қайси китобдан тахриж қилинганини биласизми?
Қадимдан Моварауннаҳр диёрида ҳадис илми бойича « Мушкот ул-масобиҳ»асаридан фойдаланиб келинган. Бу китоб бевосита Имом Бағавийнинг «Масобиҳ ас-Сунна» китобидан олинган Бу зотнинг тўлиқ исмлари Абу Муҳаммад ал-Ҳусайни ибн Масъуд ибн Муҳаммад ибн Фарро ал- Бағавий у зотни «Муҳйи ус-Сунна деб ҳам аташган. Ибн Холликон ўзини Вафоят ал-Аъён» китобида Хуросонни Бағ қишлоғида ҳижрий 433 йилда туғилган деб такидлаган.
Имом Бағавий р.а жуда ҳам парҳезгор, зоҳид инсон бўлган.Ҳофиз аз-Заҳабий «Сияр аълом ан-нубало»асарида у зотни доимо таҳорат билан дарс қилар оддий либос кияр ва саллани кичик ўрарди деб таърифлаган.
Имом Бағавий илмда кўплаб соҳаларини эгаллаб етук олим сифатида ном қозонган хусусан ҳадис ривоятида ҳам ишончли ровий бўлган. Имом Бағавий р.а Марврузда ҳижрий 510 йилда шаввол ойида (баъзи ривоятларда 512- йили) вафот этганлар.Аллоҳ у зотни раҳмати билан ўрасин.
Имом Бағавий «Масобиҳ ас-сунна» китобини ровийларни келтирмасдан талиф қилди. Ва шу жиҳатдан икки қисмга саҳиҳ ва ҳасанга бўлдилар. Саҳиҳ қисми шайхондан ёки икковларини биридан ривоят қилинган ҳадисларни ўз ичига олади. Ҳасан қисми эса қолган тўртовларидан ва Аҳмад Доримий Байҳақийдан ривоят қилинган ҳадисларни ўз ичига олади. Заиф ва ғариб ҳадисларга бўлса ишора қилиб кетдилар. Бу зотдан олдин ҳадис уламолари бу услубда тасниф қилмаган. Бу китобни хос ва омма бирдек қабул қилди ва уламолар унга мухтасарлар, шархлар, тахрижлар тасниф қилдилар.
Жумладан:
Абу жаниб Абдулқоҳир ибн Абдуллоҳ ас-Суҳровардийнинг «Муҳтасар ал-Масобиҳ» китоби
Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу ал-ҳасан Ховаронийнинг «Ат-талвеҳ фи шарҳ ал-масобиҳ»китоби
Шаҳобиддин Фазлуллоҳ ибн Ҳасан Ат-турбуштий ал-ҳанафийнинг «Ал-муяссар» китоби
Али ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг «Шарҳу кабир,авсат,сағир»китоби
Қози Носириддин Абдуллоҳ ибн Умар ал-байзовийнинг «Туҳфат ул-аброр шарҳ ал-масобиҳ ас-суннат»
Аш-шайх Валий уд-дин Абу Абдуллоҳ Муҳҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-хатиб ат-табризийнинг «Мушкот ул-масобиҳ»китоби
2. Имом ат-табризийнинг исми ва нсаби
Аш – шайх Валий уд-дин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал -хотиб ал-амрий ат-табризий табриз шаҳрига нисбат берилган туғилган саналари номаълум уламолар имом ат-Табризийни илм ва солиҳ сифати билан эслайдилар уни шайхи аллома Ҳасан ибн Муҳаммад ат-Тибий авлиёларни довомчиси солиҳларни юлдузи деди. Мулла Али ул-қорий Мирқот ул-Мафотиҳ китобини муқаддимасида мавлойимиз алломаларни донишманди ҳақиқатларни зоҳир қилувчи дақиқ нарсаларни равшан қиливчи тақвадорларни шайхи деди.
Талиф қилган китоблари:
1.Икмол фи асмои ар-рижол
2.Манофиъу асмоиллаҳи ал-ҳусна
3.Мушкот ул-масобиҳ китоби.
Имом Табризийни бу асарларидан фақат мушкот ул-Масобиҳ асаригина бизгача етиб келган. Имом табризий бу асарни Имом Бағавийни” Масобиҳ ас-Сунна “асаридан тахриж қилдилар. Уни тўлдириб бобларга қўшимча, Инсонлар, Ибодат, Одоб, Зуҳд, охиратни эслаш, ишларда муҳтож бўлган ҳадисларни жамладилар, Ҳадисни ривоят қилган саҳобани зикр қилдилар ва ҳар бир бобни уч фаслга бўлдилар.
1 – фаслда икки Шайхни ёки бирларини ҳадисини келтирдилар.
2 – фаслда бошқа тўрт имомни, муснад ва сунан соҳибларини ҳадисларини келтирдилар.
3 – фаслда бобга алоқадор ҳадисларни келтирдилар агарча мавқуф бўлса ҳам охирги фаслни
«ал-Масобиҳга» зиёда қилди. Рамазон ойини охирги жумасида ҳижрий 737 йили китобни тамомладилар Имом Табризийни ушбу «Мушкот ул-масобиҳ» китобларига ҳам кўплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилди. У зот ҳижрий 741- йилда вафот қилдилар Аллоҳ у зотни раҳмати билан ўраб олсин.
Шерматов Муҳаммадюсуф
Имомж Фахриддин ар-Розий ЎМИБЮ мударриси
Izohlar