06.09.2025

Намозда макруҳ ҳисобланадиган нарсалар | Ҳадис дарслари (343-дарс)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий уламолар барча далилларни чуқур ўрганиб чиқиб, намозда макруҳ ҳисобланадиган нарсаларни айтиб ўтганлар. Ана шулардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1. Намознинг вожиб амалларидан бирортасини қасддан тарк қилиш макруҳи таҳримийдир.

2. Рукуъга бораётганда ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтариш.

3. Намознинг суннатларидан бирортасини қасддан тарк қилиш.

4. Иккинчи ракъатнинг қироатини биринчи ракъатнинг қироатидан узун қилиш.

5. Фарз намозда бир сурани бир ракъатда такрор ўқиш.

6. Қуръондаги тартибга хилоф тартибда қироат қилиш.

7. Рукуъ ва саждада қироат қилиш.

8. Қўл билан кийим, бадан ва соқолни оз миқдорда ушлаб, ҳаракат қилиш.

9. Бармоқларни бир-бирининг орасига киритиб, қовуштириш.

10. Қўлни белга қўйиш.

11. Кўзни юмиб олиш.

12. Беҳожат аланглаш.

13. Кўзни осмонга қаратиш.

14. Бир оёқни кўтариб туриш.

15. Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиш.

16. Туфлаш.

17. Эснаш.

18. Саломга ишора билан алик олиш.

19. Фарзнинг кейинги икки ракъатида сура ёки оят қироат қилиш.

20. Сочни турмаклаб, енгни шимариб олиш.

21. Чўнқайгансимон ўтириш.

22. Билакларни ерга тираш.

23. Яхшиси бўла туриб, ўта кўримсиз кийим билан намоз ўқиш.

24. Инсон ёки ҳайвоннинг расми бор кийим билан намоз ўқиш.

25. Намозда туриб, оят, сура ва тасбеҳларни қўл билан санаш.

26. Салланинг пешига сажда қилиш.

27. Ёниб турган оловга қараб намоз ўқиш.

28. Кийимни киймай, елкага ташлаб олиб, намоз ўқиш ва бошқала

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи